«Севилья» клуби «Интер» яримҳимоячиси Эвер Банега билан шартнома имзолайди.
28 ёшли аргентиналик Испанияга ташриф буюриб, тиббий кўрикдан ўтади. Унинг меҳнат битими 3 йилга мўлжалланган. Банеганинг трансфери учун «Севилья» 9 млн евро тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Банега 2016 йилда "Севилья" клубидан «Интер»га эркин агент сифатида ўтганди. Аввалги мавсумда футболчи 33 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган.