Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Нолито: «Дебютим яхши чиқмагани сабаб, Гвардиоладан хафа эмасман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Нолито Мануэль Агудо шу ёз Испания примеросига қайтишдан умидвор. Ла-лигада голеадорлик қобилияти билан танилган, аммо АПЛда ўзини унча кўрсатолмаган ҳужумчи испан журналистларига интервью берар экан, омадсизлиги сабабларига ҳам тўхталди. Тўғрироғи, Англиядаги айрим минус жиҳатлар қайтиш ҳақида бош қотиришини тақозо этаётганини алоҳида таъкидлади.

АПЛ ва Англия ҳақида

- Албатта, Англия премьер-лигасига кўчиб ўтганим шахсан ўзим учун яхшигина тажриба бўлди. Ҳар ҳолда, бу ерда жуда кўп янги қирраларни кашф этдим, ўргандим. Аммо минг уринмайин, маҳаллий тилни ўзлаштиришни уддалай олганим йўқ. Ҳозиргача инглиз тилида саноқли ибораларни ўргандим - «Хайрли тонг», «Хайрли кун», «Эртага» ва яна 1-2та сўз. Умуман, Англиядаги ҳаёт таъсирида анча ўзгардим. Боз устига, ўзгариш бутун оиламни қамраб олди. Мисол учун, қизчамнинг тана ранги ўзгарди. Гоҳида унга қараб, ўйлаб қоламан: «Эҳ, биз замонавий Англияда яшаяпмизми ёки қандайдир ғор ичида». Ҳа, клуб билан ўртамизда шартнома бор. Шундай экан, келажагим асосан «Манчестер Сити» раҳбарияти позициясига боғлиқ. Аммо шахсий фикримча, жамоа эндиликда менга олдингидек катта умид боғлаётгани йўқ. Агар январь ойидан буён майдонга тушмаганимни ҳисобга олсак, бу масалада шубҳаланиш ярамайди.

Гвардиолага муносабат

- Йўқ, АПЛдаги дебютим яхши чиқмагани сабаб, Хосеп Гвардиоладан хафа эмасман. Шунинг баробарида унда ҳам мендан ўпкаланиш учун асос йўқ. Шунчаки, ҳамкорликда муваффақиятли ишлаш насиб этмаган экан. Айни пайт Испания терма жамоаси таркибига қайтиш учун ҳар қандай қадамга тайёрман. Очиғи, ЖЧ-2018дан четда қолсам, ўзимни кечиролмайман. Жамоа таркибидан жой олиш учун эса ўйин амалиёти зарур. Бас, шундай бўлгач, вақт кеч бўлмасидан Испанияга қайтганим маъқул, менимча.

«Севилья» спорт директори билан учрашув

- Тасодифий учрашув, аммо ёдда қоладиган воқелик. Севильядаги дўконлардан бирида кутилмаганда, Оскар Ариас рўпарасидан чиқдим. Кейин қаҳва ичиш баҳонасида бироз чақчақлашдик. Шундан кўп ўтмай, айнан Ариас ташаббуси билан «Севилья» президенти билан ҳам учрашдим. Хайриятки, бу сафар репортёрлар бизни бирга «ушлай» олмадилар. Яъни суратга туширолмадилар. Эҳтимол, улар ўша учрашувимиздан хабар топишганида, «Севилья»га ўтишим хусусидаги гап-сўзлар янада баландроқ янгрармиди...?

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:38, 28.06.2017.
Ўқилди: 2938 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.