Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

26 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида болалар футболига бағишланган дунёдаги энг катта лойиҳалардан бири бўлган – «Футбол дўстлик учун»нинг финал босқичи старт олди.

«Газпром» компанияси ҳамда ФИФА ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу лойиҳага асос солинганига бу йил 5 йил бўлди. Лойиҳа бу йил ўзига 64та мамлакатнинг ёш футболчиларини жалб қилди. Бу йилдан бошлаб "Ф4Ф"да Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳам ўз вакиллари билан қатнашмоқда.

Бугунги кунда Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори Шавкат Имамов бошчилигидаги делегация лойиҳа доирасидаги тадбирларда иштирок этмоқда.Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси тарбияланувчиси бўлган Илёс Аҳмедов лойиҳанинг футбол турнирида «Яшил дўстлик жамоаси»да юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, "Ф4Ф"нинг ёш журналистларга бағишланган қисмида, яъни «Ф4Ф-2017»нинг Халқаро болалар матбуот марказида ҳамюртимиз Амир Шарипов табдирларни ёритиш ишлари билан шуғулланмоқда.

Айтиш жоиз, ҳозирда футбол бўйича Конфедерациялар кубогига мезбонлик қилаётган Санкт-Петербург шаҳри буткул футбол билан яшамоқда. Шаҳар бўйлаб мухлислар учун бир неча махсус ҳудудлар (фан зоналар) ажратилган бўлиб, бу ерга ташриф буюрган киши нафақат Конфедерациялар кубоги, балки «Ф4Ф-2017»нинг ҳам ҳавосини ҳис қилади. 26-29 июнь кунлари ёш футболчилар асосан қуръа орқали аниқлаб олинган жамоалари таркибида машғулотларда иштирок этишди.

Қайд этиш керак, Илёс «Яшил дўстлик жамоаси» таркибидаги ягона дарвозабон ҳисобланади. Шу жиҳатдан олиб қарасак, 1-июл куни бўлиб ўтадиган турнирнинг асосий ўйинлари олдидан унинг зиммасидаги маъсулият юқори бўлиб турибди. Амир ҳам бугунга келиб ўз мақолалари учун маълумотлар йиғишга зўр берган.Бир неча кунлик жамоавий машғулотлардан сўнг, лойиҳа ташкилотчилари иштирокчиларга 30-июн куни маданий хордиқ чиқариш учун кенг шароит яратиб беришди.

Жумладан, барча делегациялар қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам Россиянинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Санкт-Петербургнинг бир қатор диққатга сазовор жойларида бўлишди. Булар қаторига, шаҳарнинг тарихий қисми марказида жойлашган «Петропавловск қўрғони»га уюштирилган саёҳат лойиҳа иштирокчиларида ажойиб таассурот қолдирди.Эндиликда, лойиҳа ўзининг ҳал қилувчи палласига киради.

1 июль куни футбол турнири бўлиб ўтади, 2 июль санасида эса «Фоотбалл Фор Фриэндшип-2017» лойиҳаси доирасида Халқаро болалар форуми бўлиб ўтади. Бундан ташқари, шу куни иштирокчилар «Санкт-Петербург Арена»да бўлиб ўтадиган Германия – Чили учрашувини бевосита ўйингоҳдан туриб кузатишади.

 

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 10:56, 01.07.2017.
Ўқилди: 2603 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.