Вадим Абрамов келганидан кейин “Нефтчи”нинг ўйинлари ижобий томонга ўзгарди. Абрамов ўзи билан бирга шиддаткорлик олиб кирди, жамоа ўйинига ҳужумкорликни сингдирди. Оқибатда Фарғона клубининг ўйинига мазмун кира бошлади.
Тўғри, айни дамда натижа ҳақида тўлиқ бундай деб бўлмайди. Чунки, биринчидан, жамоа ҳали Абрамовнинг ҳужумкорликка асосланган тактикасига тўлиқ мослаша олгани йўқ. Бунинг учун маълум муддат керак бўлиши тайин. Иккинчидан, “Нефтчи”нинг таркиби Абрамовнинг тактикасига дош бера олмайди, яъни ҳимоянинг бўшлиги қарши ҳужумда рақибларга қўл келмоқда. Табиийки, “Нефтчи” ҳужумкор ўйин кўрсатганидан кейин қарши ҳужум бўлиши табиий, ана шундай вазиятларда “Нефтчи”нинг жонига ора кира оладиган тажрибали ҳимоячилар керак бўлади. Энг муҳими, гарчи айни дамда ўзини тўлиқ оқламаётган бўлса-да, Абрамов “Абрамовча тактика”сидан воз кечмоқчи эмас. Эҳтимол, ҳадемай “Нефтчи” мазкур тактикага мослаша олса, ҳаммаси изига тушиб кетар.
Биз олий лигадаги барча мураббийларни Абрамовникидек тактикага асосланиб ўйнашга чақирамиз. Ана шунда олий лига янада шиддатлироқ кечади.
ТЕРМА ЖАМОАГА ФОЙДАСИ БОРМИ?