Миллионлар ўйини кўп йиллик тарихга эга ва бу давр мобайнида кўплаб бир-биридан қизиқ воқеалар содир бўлган. Бугунги саҳифамизда ана шундай ҳайратланарли воқеалардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
ЭНГ КЎП ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Бу борадаги рекорд Парагвай чемпионатида ўрнатилган. 1993 йилда мазкур чемпионат доирасида «Спортиво Амелиано» ва «Генерал Сабаллеро» клублари ўртасида бўлиб ўтган матчда учрашув бош ҳаками ўзига хос рекорд ўрнатган. Яъни у чўнтагидан жами 20 марта қизил карточка чиқаришга мажбур бўлган.
ГОЛСИЗ СЕРИЯ
Айни дамда бирор-бир клубнинг мавсум давомида бирорта гол ура олмаганини эшитсак, ажабланамиз. Аммо, буни қарангки, голсиз серия борасида ҳам ўзига хос рекорд ўрнатилган экан. Яъни Кот’д Ивуар чемпионатида иштирок этувчи «А. Абиджан» клуби футболчилари 1989 йилдан 1994 йилгача рақиблар дарвозаларини бирор марта ҳам ишғол эта олишмаган. Бу вақт оралиғида мазкур жамоа жами 108 та ўйинда майдонга тушган.
ИЛК ҚОРА ТАНЛИ ФУТБОЛЧИ
Профессионал футболда илк қора танли футболчи Артур Вартон ҳисобланади. Гана терма жамоасининг собиқ посбони ҳисобланган Артур 1889 йилда Англия Премьер лигасида иштирок этувчи «Ротерҳам» клуби дарвозасини қўриқлаган.
«ОЁҚЯЛАНГ ЎЙНАМАНГ!»
Бу маълумот чиндан ҳам ғайриоддий. Чунки ҳозирда профессионал футболда оёқяланг тўп тепишни хоҳлайдиган ўйинчини топиб бўлмаса керак. Аммо ўтган асрнинг ўрталарида вазият бироз бошқачароқ бўлган экан. Яъни 1950 йилги жаҳон чемпионатида ФИФА бутсасиз, яъни оёқяланг футбол ўйнашни тақиқлагач, Ҳиндистон терма жамоаси ортга қайтишга мажбур бўлган.
ЧИНАКАМ ЖАСОРАТ