«Интер» яримҳимоячиси Эвер Банега «Севилья»га қайтди.
Испания клуби 29 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтгач, у билан уч йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.
Банега 2016 йилда «Севилья»дан «Интер»га эркин агент мақомида бепул ўтган эди. Ўтган мавсумда у А серияда 26 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилди.