«Интер» клуби «Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчесни қўлга киритмоқчи.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «нерадзурри» раҳбарияти жамоада Икарди – Санчес ҳужумчилар жуфтлигини шакллантирмоқчи. Бу эса «Интер»га скуддеттони қўлга киритишда ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Алексис Санчес аввал Италия чемпионатида тўп сурган эди. У 2008-2011 йилларда «Удинезе» таркибида ўйнаган.