«Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку АҚШнинг Беверли-Хиллз шаҳарчасида полиция томонидан ҳибсга олинган.
TMZ хабарига кўра, футболчи «МЮ» клубига ўтганини нишонлаш мақсадида, туни билан шовқин-сурон кўтариб, катта базм уюштирган. Бундан ранжиган қўшнилар 6 марта полицияни чақиришга мажбур бўлган. Шундан сўнг, Лукаку ҳибсга олиниб, полиция қароргоҳига олиб кетилган.
Айни пайтда футболчи суддан чақирув олган. Катта эҳтимол билан у жамоат тартибини бузганликда айбланиб, жамримага тортилади.