Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоанинг иккинчи сардорига айланди.
Сардорлик боғичи Серхио Рамосда қолади ва унга Марсело ўринбосарлик қилади. Яна бир вице-сардор Пепе эса «Реал»даги фаолиятини якунлади. Унинг ўрнини ҳужумчи Бензема эгаллаган.
Хабар қилинишича, Роналду якуний қарорларни қабул қилишда иштирок этади. У клуб президенти Флорентино Перес билан мунтазам равишда учрашиб боради ва Рамос ҳамда Марсело билан бирга муҳим масалаларни муҳокама қилади.