Яқинда Криштиану Роналдунинг тўртинчи бор ота бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Унинг айни дамдаги севгилиси Жоржина Родригес Роналдудан ҳомиладор. Шуниси қизиқки, шу пайтгача бир қанча севги саргузаштларини бошдан кечирган бўлса-да, шу пайтгача ҳеч бир севгилиси Роналдуга бундай бахтни ҳадя этмаганди. Айни дамда эътиборингизга Роналдунинг “севги рўйхати”ни тақдим этмоқчимиз. Буни қарангки, Криштиану шу пайтгача анчагина ишқий саргузаштларни бошдан кечирган экан. Қолаверса, бу мақола сизга Роналду ҳар доим ҳам кумир, ўрнак, ибрат бўла олмаслигини исботлайди. Демак, навбат Роналдуни йўлган урган маъшуқаларга.