Якунланган мавсумда топ-чемпионатларда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган жамоалар орасида таниқлилари ҳам, ҳали унча ном қозонмаганлари ҳам бор.
АПЛ тарихида алоҳида ўрин тутадиган «Ньюкасль» бир йиллик танаффусдан кейин яна кучлилар қаторига қайтди. Энг қадимий жамоалардан бири «Ҳаддерсфилд» эса бу вазифани бажариш учун нақ 45 йил сарфлади. «СПАЛ»нинг Италия «А» серия билан қайта юзлашуви учун бундан-да кўпроқ вақт кетди - 49 йил. «Жирона» (Испания), «Беневенто» (Италия) ва «Амьен» (Франция) каби жамоалар бўлса, элит гуруҳга илк марта қўшилди.
Дейлик, «Беневенто» бундан бир йилча олдин ҳам 3-дивизион иштирокчиси эди. Хуллас, қуйида янги мавсумни топ-чемпионатларда дебютант сифатида бошлайдиган клублар ҳақидаги умумий маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ
«НЬЮКАСЛЬ»
Шаҳар: Ньюкасль-Апон-Тайн (аҳолиси: 277 000)
Стадиони: «Сент Жеймс Парк» (сиғими: 52 405)
Бош тўпурари: Дуайт Гэйл (23та гол)
Бош мураббийи: Рафаэль Бенитес (Испания, 57 ёш)
АПЛга 1 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.
«БРАЙТОН»
Шаҳар: Брайтон-Энд Хоув (аҳолиси: 274 400)
Стадиони: «Фалмер» (сиғими: 30 750)
Бош тўпурари: Гленн Мюррей (23та гол)
Бош мураббийи: Крис Хьютон (Ирланлия, 58 ёш)
АПЛга 34 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.
«ҲАДДЕРСФИЛД»
Шаҳар: Ҳаддерсфилд (аҳолиси: 163 000)
Стадиони: «Жон Смитс» (сиғими: 24 500)
Бош тўпурари: Элиас Качунга (12та гол)
Бош мураббийи: Дэ-вид Вагнер (АҚШ, 45 ёш)
АПЛга 45 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.
ГЕРМАНИЯ БУНДЕСЛИГАСИ
«ШТУТГАРТ»
Шаҳар: Штутгарт (аҳолиси: 613 000)
Стадиони: «Мерседес-Бенц-Арена» (сиғими: 60 451)
Бош тўпурари: Симон Теродде (25та гол)
Бош мураббийи: Ханнес Вольф (Германия, 36 ёш)
Бундеслигага 1 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.
«ҲАННОВЕР»
Шаҳар: Ҳанновер (аҳолиси: 532 000)
Стадиони: «АВД-Арена» (сиғими: 49 700)
Бош тўпурари: Мартин Ҳарник (17та гол)
Бош мураббийи: Андре Брайтенрайтер (Германия, 43 ёш)
Бундеслигага 1 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.
ИСПАНИЯ ЛА-ЛИГАСИ
«ЛЕВАНТЕ»
Шаҳар: Валенсия (аҳолиси: 810 000)
Стадиони: «Сьюдад Де Валенсия» (сиғими: 26 354)
Бош тўпурари: Рохер Марти (22та гол)
Бош мураббийи: Хуан Муньис (Испания, 48 ёш)
Ла-лигага 1 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.
«ЖИРОНА»
Шаҳар: Жирона (аҳолиси: 97 000)
Стадиони: «Мон-тиливи» (сиғими: 9 286)
Бош тўпурари: Самуэле Лонго (14та гол)
Бош мураббийи: Пабло Мачин (Испания, 42 ёш)
Ла-лигага биринчи марта чиқди.
«ХЕТАФЕ»
Шаҳар: Хетафе (аҳолиси: 169 000)
Стадиони: «Колисеум Альфонсо Перес» (сиғими: 18 000)
Бош тўпурари: Хорхе Молина (22та гол)
Бош мураббийи: Хосе Бордалас (Испания, 53 ёш)
Ла-лигага 1 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.
ИТАЛИЯ «А» СЕРИЯСИ
«БЕНЕВЕНТО»
Шаҳар: Беневенто (аҳолиси: 60 000)
Стадиони: «Чиро Вигорито» (сиғими: 12 847)
Бош тўпурари: Фабио Чераволо (21та гол)
Бош мураббийи: Мар-ко Барони (Италия, 53 ёш)
«А» сериясига биринчи марта чиқди (1 йил олдин 3-дивизионда ўйнаганди).
«ВЕРОНА»
Шаҳар: Верона (аҳолиси: 259 000)
Стадиони: «Марк Антонио Бентегоди» (сиғими: 39 371)
Бош тўпурари: Жампаоло Паццини (23та гол)
Бош мураббийи: Фабио Пеккья (Италия, 43 ёш)
«А» сериясига 1 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.
«СПАЛ»
Шаҳар: Феррара (аҳолиси: 133 500)
Стадиони: «Паоло Мацца» (сиғими: 12 348)
Бош тўпурари: Мирко Антенуччи (18та гол)
Бош мураббийи: Леонардо Семпличи (Италия, 49 ёш)
«А» сериясига 49 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.
ФРАНЦИЯ 1-ЛИГАСИ
«СТРАСБУР»
Шаҳар: Страсбург (аҳолиси: 276 500)
Стадиони: «Ля Мено» (сиғими: 29 230)
Бош тўпурари: Холид Бутайб (20та гол)
Бош мураббийи: Тьерри Лоре (Франция, 53 ёш)
1-лигага 9 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.
«АМЬЕН»
Шаҳар: Амьен (аҳолиси: 132 500)
Стадиони: «Ликорн» (сиғими: 12 097)
Бош тўпурари: Абубакар Камара (11та гол)
Бош мураббийи: Кристоф Пелиссье (Франция, 51 ёш)
1-лигага биринчи марта чиқди.
«ТРУА»
Шаҳар: Труа (аҳолиси: 60 000)
Стадиони: «Стад Де Лёб» (сиғими: 21 684)
Бош тўпурари: Адама Ньян (23та гол)
Бош мураббийи: Жан-Луи Гарсия (Франция, 54 ёш)
1-лигага 1 йиллик танаффусдан сўнг қайтди.