Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Лионель Месси: «Агар «Барселона» маош тўламаса, текинга ўйнайман»

Баҳо:
+2 | -

Аргентиналик суперҳужумчи Лионель Месси 24 июнь куни 30 ёшни қаршилади. «СЭ» шу муносабат билан «Барселона» етакчиси ва Аргентина термасининг сардорига тегишли цитаталардан энг ёрқин ўттизтасини танлаб, мухлислар ҳукмига ҳавола этди.

Болалиги ҳақида

- Кичкиналигимда дўстларим доим мени сайр қилишга чақиришар, аммо эртага машғулотлар кутиб турганини билганим учун кўпинча уларга рад жавобини берардим. Ҳозиргача ушбу ҳолат сақланиб қолган.

Ватани ҳақида

- 12 йилдан буён Барселонадаман, аммо ҳамон аргентиналикман. Гарчи айрим ҳамюртларимнинг бу борадаги фикрлари бошқача бўлсада.

Футболга муҳаббати ҳақида

- Ҳозиргача ўзимни ҳамон онамдан тўпни сўраб олиб, кўчага ошиқадиган болакайдек ҳис қиламан. Қачонки, шу туйғу йўқолса, футболдан кетаман.

Камгаплиги ҳақида

- Менинг ўрнимга оёқларим гапиради.

Совринлари ҳақида

- Болалигимда Росарио кўчаларини чангитиб юрган кезларим ҳозирги даражамга чиқиш, ЕЧЛ ва бошқа йирик турнирларда муваффақият қозониш хаёлимга ҳам келмаганди.

Мақсадлари ҳақида

- Ҳеч қачон гол уриш орқали рекордларни янгилашни ният қилмайман, гарчи бу катта ютуқлар омили бўлсада. Мақсадим - ҳозирги жамоам билан барча совринларни қўлга киритиш.

Ўтмишнинг буюклари ҳақида

- Пеле, Марадона ҳамда Ди Стефано сингари чемпионларни жуда ҳурмат қиламан, аммо ҳозир мени улар билан солиштиришларини истамайман. Бу ҳақда нафақага чиққанимдан сўнг гаплашамиз.

Индивидуал мукофотлари ҳақида

- Мукофотлар - бу яхши, аммо улар мени эмас, журналистларни ўйлантириши керак.

Ҳал қилувчи баҳслар ҳақида

- Ҳар бир учрашувда бир хил ўйнайман - худди финалда тўп сураётгандек.

Мақтовлар ҳақида

- Бир сафар ўйиндан сўнг «Арсенал» футболчиси ёнимга келиб, мен билан майдонда тўп сурганидан фахрланишини айтди. Бу гапларни ҳозиргина ютқазган жамоа вакили айтаётгани ажабланарли.

Пуллар ҳақида

- Мабодо менга маош беришни тўхтатишса, шу зайл текинга ўйнашга тайёрман. Албатта, моддий рағбат ҳаётни янада қулай қилади, аммо мени илҳомлантирадиган нарса пул эмас.

Ташқи кўриниши ҳақида

- Менга жимжимадор соч турмаги ёки ўзгача кўриниш шартмас. Шунчаки, тўпни беринг ва нимани эплашимни кўрсатаман.

Ҳаётдаги энг муҳим нарса ҳақида

- Мен учун жаҳоннинг энг кучли футболчисига айланишдан кўра, яхши инсон бўлиш муҳимроқ. Акс ҳолда, фаолиятим якунида ҳеч нарсасиз қолишим мумкин.

Ўсиш ҳақида

- Ҳали ишлашим керак бўлган нарсалар кўп. Мисол учун, ўнг ва чап қанотда бир хил мукаммал ўйин кўрсатишни истайман.

«Барселона»нинг нияти ҳақида

- Клубимизнинг мақсади битта - имкон қадар кўпроқ турнирларда зафар қучиш.

«Барселона»дан кетиши ҳақида

- «Барса»дан кетасанми?» деб сўраманг. Чунки менда бошқа жамоада ўйнаш истаги умуман йўқ.

«Барселона» таркибига таъсир кўрсатиши ҳақида

- Бошланғич таркибда майдонга тушадиган ўйинчилар рўйхатини тузмайман. Бошқа футболчилар каби, мен ҳам бундай ваколатга эга эмасман. Шунингдек, кимдандир таркибда ўзгариш қилиш ҳақида сўрамайман.

Биринчи фарзанди ҳақида

- Тьяго туғилгач, ҳаётим анча ўзгарди. Ҳозир у мен учун энг муҳим инсондир. Фикру хаёлим доим ўғлимда бўлади.

Ҳайдовчилик ҳақида

- Машғулотга кетаётганимда, автомобиль тезлигини оширмасликка интиламан. Умуман олганда, машина ҳайдашдан роҳатланаман.

Дани Алвес ҳақида

- Бу футболчи билан ўнг қанотда ёнма-ён тўп сура бошлаганимиздан бери яхши муносабатдамиз. Ўшанда эндигина «Барса»нинг асосий жамоа­сида ўйнашни бошлагандим. Дўстлигимиз шу қадар мустаҳкамлангандики, бу ҳолат майдонда бизга ёрдам берарди.

Эски қадрдонлари ҳақида

- Кўп йиллардан бери таниган инсонинг ҳамроҳлигида бир жамоа­да ўйнаш жуда муҳим деёлмайман. Аммо хуш дамларни яқин дўстларим, мисол учун, Андрес Иньеста, Сеск Фабрегас ёки Жерар Пике билан баҳам кўриш - ажойиб ҳиссиёт.

Ўйинга тайёргарлик кўриш ҳақида

- Учрашув олдидан кийиниш хонасида шовқин-сурон қиладиган футболчилар тоифасидан эмасман. Оғир-босиқлик билан фикрларимни жамлашга интиламан.

Ўйин услуби ҳақида

- Кўпчиликнинг фикрича, ўйин услубим туғма экан, бироқ мен бундай деб ўйламайман. Ростини айтсам, ички сезгимга таяниб тўп сураман.

Бразилия термасига қарши баҳслар ҳақида

- Ўйлашимча, халқаро аренадаги Аргентина-Бразилия ўйинини бемалол «эль-класико»га тенглаштириш мумкин. Ҳар икки учрашувда буюк рақобат тарихига эга кучли жамоалар иштирок этишади.

Кундалик ҳаёти ҳақида

- Хоҳласам, кўчада ўзимни бошқа­ларга сездирмаслигим мумкин. Сайр­га кам чиқаман, аммо буни кўпроқ оилам даврасида бўлишни хоҳлаганим учун қиламан.

«Реал» ҳақида

- «Барселона»да ҳамма «Реал»нинг совринсиз қолишини истайди. Мадридликлар эса бизга худди шундай муносабатдалар.

Криштиану Роналду ҳақида

- У юксак савиядаги ажойиб ўйинчи. Иккимизнинг фаолиятимиз бир даврга тўғри келаётгани уни ҳам, мени ҳам кучли қилмоқда.

Либослар коллекцияси ҳақида

- Бошқа футболчилардан футболка алмашишни сўрамайман. Майдонда аргентиналик бўлса, истисно қилишим мумкин. Бу масалада фақат бир футболчига мурожаат этганман. У Зидан эди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:15, 13.07.2017.
Ўқилди: 11710 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.