«Зенит» ва Россия терма жамоаси ҳужумчиси Александр Кержаков футболчилик фаолиятини якунлади.
Бу ҳақда, «Зенит» президенти Сергей Фурсенко хабар берди.
«Кержаков фаолиятини якунлади. Энди унинг тажрибасидан селекция ишларида фойдаланамиз. Биз уни муносиб кузатиб қўямиз. Бошқа юлдузларни ҳам чақирамиз. Хайрлашув ўйинининг санаси кейинроқ маълум бўлади» - деди Фурсенко.
Александр Кержаков «Зенит» клубида 2001-2006 ва 2010-2017 йиллар давомида ўйнаган. У 30та гол билан Россия терма жамоасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.