«Аякс» клуби яримҳимоячиси Абдулҳақ Нурий ўтган ҳафтада, ўртоқлик ўйини пайтида майдонга ҳушсиз йиқилган эди.
Айни пайтда шифокорлар унинг аҳволини ўта оғир деб баҳоламоқда, чунки футболчининг миясида тикланиб бўлмас жараёнлар юз берган.
Унинг акаси Абдураҳимнинг гапига кўра, катта эҳтимол билан у бундан буён юролмаслиги, гапиролмаслиги ва одамларни танимаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли футболчи «Вердер»га қарши ўртоқлик ўйинида ҳушидан кетган эди. Кейинчалик шифокорлар унинг юрагида муаммо борлигини аниқлашди. Айни пайтда у сунъий кома ҳолатига туширилган.
Нурий «Аякс» таркибида 9 та ўйин ўтказган. Жамоа ёшлари таркибида эса 45та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган.