Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Уимблдон. Барча финалчилар аниқ бўлди

Баҳо:
+2 | -

Улкан тож туркумига кирувчи теннис бўйича жаҳонннинг энг йирик мусобақаларидан бири — "Уимблдон" мусобақаси якунига етиб бормоқда. Турнирда ҳал қилувчи баҳслар қолди ҳамда финалда иштирок этадиган спортчилар номи аниқ бўлди.

Эркаклар
Бош соврин учун Марин Чилич ва Рожер Федерер кортга чиқишади. Хорватиялик теннисчи ярим финалда АҚШлик Сэм Куэррини 4та сетда мағлуб этди. Сэм чорак финалда Энди Маррейни мусобақадан чиқариб юборганди. Швейцариялик спортчи эса финал йўлланмаси учун баҳсда Томаш Бердих (Чехия)ни учта сетда мағлуб этди. Сетларнинг 2таси тай-бреккача давом этди.

Аёллар
Аёллар ўртасидаги мусобақада АҚШлик Венус Уильямс финалгача етиб келди ва у испаниялик Гарбин Мугуруза билан баҳс юритади. Уильямс ярим финалда ҳамюрти Йоанна Контани 6-4, 6-2 ҳисобларида мағлубиятга учратган бўлса, Мугуруза финал йўлланмаси учун ўйинда қийинчаликка учрамади. У словакиялик Магдалена Рибариковани 2та сетда бир хил — 6-1 ҳисобида енгди.

Эркаклар жуфтлиги, финал
Лукаш Кубот (Польша) / Марсело Мело (Бразилия) — Оливер Марах (Австралия) / Мате Павич (Хорватия)

Аёллар жуфтлиги, финал
Чан Хао-Чинг (Хитой Тайпейи) / Моника Никулеску (Руминия) — Екатерина Макарова / Елена Веснина (иккиси — Россия)

Аралаш жуфтлик, финал
Жейми Маррей (Буюк Британия) / Мартина Хингис (Швейцария) — Хенри Кортинен (Финляндия) / Хезер Уотсон (Буюк Британия)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:01, 15.07.2017.
Ўқилди: 6320 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.