“Рома” афсонаси Франческо Тотти кейинги фаолиятини Японияда давом эттириши мумкин эди. Унга “Токио Верди” жамоаси қизиқиш билдирганди. Бироқ футболчининг рафиқаси Илари Блази Японияга кўчиб ўтишни истамади.
“Тотти Японияда ўйнашни истаганди, — дейди бу ҳақда япон клуби директори Хидеюки Ханью. — Аммо аёли билан ортиқча баҳслашишни истамади”.