Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе - Рома
03/02 01:00 Сандерленд - Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

«Обод» Олий лигадаги иштирокини давом эттириши мумкин

Баҳо:
+2 | -

Тошкентнинг «Обод» клуби ёпилмаслиги мумкин.

Клуб матбуот котиби Футқат Нишонов «Ориат Доно» радиосининг «Футбол плюс» эшиттириши орқали клубга янги ҳомий келиши деярли аниқ бўлгани ва клуб 2-даврада ўз фаолиятини давом эттиришини айтди.

«Ҳозирча батафсил маълумот бера олмайман, аммо клубни янги ҳомийлар сотиб олишди ва клуб тугатилгани йўқ» - деди у.

Бошловчининг «Обод»нинг кўплаб футболчилари бошқа клубларга ўтиб кетди, уларнинг ўрни қандай тўлдирилади?» - деган саволига, матбуот котиби «Истайсизми-йўқми давралар оралиғида трансферлар чоғида кўплаб футболчилар клублардаги кўрикдан ўта олмайди. Айни шу футболчилар орқали бошқа клубга ўтиб кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилиш эҳтимоли катта» - деб жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврадан сўнг «Обод» ҳомий топилмаганлиги туфайли тарқатиб юборилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айни вақтда клуб Олий лига жадвалида 9 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:34, 17.07.2017.
Ўқилди: 8647 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.