Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Энг қиммат французлар ўнлиги

Баҳо:
+ | -

Александр Ляказетт ва Корентин Толиссо ортидан Темуэ Бакайоко ҳам энг қиммат француз футболчилари ўнлигига кирди. France Football нашри энг қиммат французлар ўнлигини тузиб чиқди. Рўйхат қуйидагича кўриниш олган.

1. Пол Погба (2015 йилда «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га – 105 миллион евро + 5 миллион евро қўшимча бонус)
«Манчестер Юнайтед»дан текинга кетган футболчи энг қиммат футболчи (ҳозирча) сифатида қайтиб келди. 2009 йилда Англияга келган Погба икки йил ўтиб профессионал фаолиятини бошлади. Бироқ, ундан кутилган ўйинни намойиш эта олмади ва 2012 йилда «Ювентус»га равона бўлди. Италияда эса Погба барча салоҳиятини намойиш эта олди ва собиқ жамоасига суперюлдуз мақомида қайтди.

2. Зайниддин Зидан (2001 йилда «Ювентус»дан «Реал Мадрид»га – 76,2 миллион евро)
2001 йилда «Реал» президенти Флорентино Перез юлдузлардан таркиб топган «галактика» қуришни бошлади. Албатта унинг фикр-у ҳаёли 1998 йилги Жаҳон чемпиони, 2000 йилги Европа чемпиони, «Олтин тўп» соҳиби, ўша даврда дунёнинг энг машҳур юлдуз ўйинчиси бўлган Зиданда эди. 10-рақам соҳибини ўз жамоасига жалб қилиш учун каттагина маблағни сарф қилиши лозим эди. Якунда Зидан 76,2 миллион евро эвазига «қироллик» клубига олиб келинди. Унинг трансфер қиймати ўз давридаги дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирган эди. Зизунинг кейинги фаолияти эса барчага маълум.

3. Антони Марсиал (2015 йилда «Монако»дан «Манчестер Юнайтед»га – 49,2 миллион евро + 30 миллион қўшимча бонус)
«Монако»нинг тезкор ва совуққон ҳужумчиси «Манчестер Юнайтед»га келиб қўшилганида эндигина 19 ёшда эди. Унинг трансфери учун Манчестерликлар қарийб 50 миллион еврони (қўшимча 30 миллион евро, турли бонуслар билан) тўлаб қўйишди. Марсиал эса ўз дебютини анча омадли ўтказди. Терма жамоа сафида 14 бора иштирок этган Марсиал ҳалиям ажойиб иқтидорга эга эканлигини намойиш этмоқда.

4. Александр Ляказетт (2017 йилда «Лион»дан «Арсенал»га – 53 миллион евро + 7 миллион қўшимча бонус)
Ушбу ўнликда «Лион» тарбияланувчилари кўпчиликни ташкил этади. Александр Ляказетт эса (шунингдек, Толиссо, Марсиал, Бензема) шулардан дастлабкиси. Францийалик ҳужумчи яқиндагина Туманли Албионга кўчиб ўтди. «Атлетико Мадрид» клубга қўйилган таъқиқ эвазига унинг трансферини амалга ошира олмади. Якунда Ляказетт «Арсенал» таклифини қабул қилди.

5. Элиаким Мангала (2014 йилда «Порту»дан «Манчестер Сити»га – 53,8 миллион евро)
Белгияда футбол сирларини ўрганган Мангала уч мавсум ичида «Порту»нинг энг муҳим марказий ҳимоячисига айлана олди. Португалия клуби билан икки маротаба чемпионатни ютиб олган француз у учун қарийб 54 миллион евро сарфлаган «Манчестер Сити»га равона бўлди. Икки йил ўтиб эса, ҳимоячи Гвардиоланинг режаларидан четда қолиб кетди ва «Валенсия»га ижарага бериб юборилди.

6. Корентин Толиссо (2017 йилда «Лион»дан «Бавария»га – 41,5 миллион евро + 6 миллион евро қўшимча бонус)
Ўтган йили «Наполи»га ўтишга жуда яқин келган Толиссо якунда «Лион»да қолган эди. Бу мавсумда жамоасида янги қирраларини очган 22 ёшли Толиссо уни кучли рақобат кутиб турган «Бавария»га ўтишга қарор қилди. Ҳозиргача мюнхенликларнинг энг қиммат трансферига айланган Толиссо ўзига сарфланган пулларни оқлаши талаб этилади.

7. Темуэ Бакайоко (2017 йилда «Монако»дан «Челси»га – 45 миллион евро)
15 июл куни расман «Челси»га келиб қўшилган Бакайоко барчанинг диққат-эътиборини қаратган эди. Лондонликлар эса «Монако»нинг иқтидорли вакили учун анчагина йирик маблағни тўлаб қўйди. Бу эса ёзги трансфер бозорида Бернардо Силванинг 50 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га трансферидан сўнг энг қиммат футболчига айланди. Бакайоко «Челси»да бошқа бир ватандоши Нголо Канте билан ажойиб жуфтлик ҳосил қилиши ҳам мумкин.

8. Лилиан Тюрам (2001 йилда «Парма»дан «Ювентус»га – 40,4 миллион евро)
«Парма»да Тюрам Фабио Каннаваро билан А Церийанинг энг мустаҳкам ҳимоя чизиғини ташкил этган эди. «Монако» тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олиш учун «Ювентус» ўша даврда ҳимоячилар учун анча қиммат бўлган 40,4 миллион еврони тўлаган эди. Бу трансфер «қора пантера» лақаби билан машҳур бўлган футболчини энг қиммат ҳимоячи ва французга айлантирган эди. Аммо, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, унинг термадаги сафдоши Зизу унинг рекордини янгилаган эди.

9. Жеффри Кондогбиа (2015 йилда «Монако»дан «Интер»га – 37 миллион евро + 5 миллион евро қўшимча бонус)
Аслида Кондогбиа «Милан»га 35 миллион евро эвазига кўчиб ўтиши керак эди. Якунда эса «Интер» яхшиланган таклиф билан унинг трансферини амалга оширди. Таъкдилаш жоиз, «Монако» сафида ярим ҳимоячи анча омадли бўлган икки мавсумни ўтказган эди ва Европанинг номдор жамоаларини ўзига қаратган эди.

10. Карим Бензема (2009 йилда «Лион»дан «Реал»га – 35 миллион евро)
Профессионал фаолиятидаги илк матчини ўтказганида 18 га ҳам тўлмаган Зидан «Реал» сафига қўшилганида 21 ёшда эди. Бензема дарҳақиқат ноёб иқтидор эгаси. «Лион» сафида 4 мавсум ўтказган Бензема шунча маротаба Францийа чемпионатини ютиб олди. «Реал» сафида эса ҳозирча 3 марта Чемпионлар Лигасига соҳиб чиқди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 23:01, 18.07.2017.
Ўқилди: 9379 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.