Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«РБ Лейпциг» Кейтани «Ливерпуль»га 75 млн еврога ҳам сотмади

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум кашфиёти деб тан олинган ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби раҳбарияти ўз етакчисини қўйиб юборишни истамаяпти.

Жамоа вакиллари 22 ёшли гвинеялик яримҳимоячи Наби Кейта бўйича «Ливерпуль»дан тушган 75 миллион евролик таклифни рад этди. Аввалроқ, «буқалар» 65 млн евро таклифни ҳам рад қилган эди.

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Кейтанинг хизматига шахсан қизиқиш билдирган. Аммо «Лейпциг» спорт директори Ральф Рангник яримҳимоячини сотиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Қайд этиш керакки, гвинеялик футболчининг ўзи «Ливерпуль»га ўтиш истагида. Германия клуби эса ЕЧЛ олдидан муҳим футболчисидан ажралиш ниятида эмас.

Манба: sports.ru
Киритилди: 14:18, 19.07.2017.
Ўқилди: 4973 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5150]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4120]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3505]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3381]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2783]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2741]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2591]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2337]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2253]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик