Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Пенчак силат спорт тури усталари ёшлар билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Пенчак силат – Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларида яшайдиган халқларнинг миллий  спорт тури ҳисобланади.

Мазкур спорт турининг тарихи эрамизнинг  VII асридан бошланган. Яқин-яқингача фақатгина Малайзия, Индонезия ҳамда Филиппин мамлакатларида кўплаб қизиқувчиларига эга бўлган ушбу спорт тури бугунга келиб бутун дунё бўйлаб кенг оммалашиб бормоқда.

Пенчак силат Ўзбекистонга XXI асрнинг илк йилларидагина кириб кела бошлади. 2009 йилга келиб юртимиз ўз пенчак силат федерациясига эга бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистон Пенчак Силат Федерацияси Республикамизнинг 7та вилоятида ўз бўлинмаларига эга. Ҳозирда мазкур спорт тури билан мунтазам тарзда шуғулланувчилар сони юртимизда 2000 дан зиёдн ташкил қилмоқда. Федерация шуғулланувчилар сонини ошириш мақсадида кўплаб тадбирларни ўтказиб келмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 21 июль куни пойтахтимиздаги 70 сонли ўрта мактабда бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқоролик жамиятининг бошқа институтларини кўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбир ўзбекистонлик машҳур пенчак силат усталари билан мактаб ўқувчиларининг учрашуви кўринишида ўтди. Учрашувдан кўзланган яна бир мақсад бугунги кунда ёзги таътилда бўлиб турган ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишларини ташкиллаштиришдир. Учрашувда спортчилар ва Ўзбекистон Пенчак Силат Федерацияси вакиллари ўқувчиларнинг саволларига жавоб қайтаришди. Бундан ташқари, спортчилар ўз чиқишлари орқали ёшларни пенчак силат спорт тури билан мунтазам тарзда шуғулланишга чақирдилар.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон Пенчак Силат Федерацияси ушбу спорт турини юртимиз ёшлари орасида оммалаштириш учун бир қанча йирик лойиҳаларни режалаштирган. Улардан бири, сентябр ойининг аввалида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнир бўлади. Мазкур халқаро мусобақага таклиф қилинган инсонлар орасида Жан-Клод Ван Дамм ва Федор Емельяненко каби дунёга машҳур спортчи ва актёрлар борлигини кўриш мумкин.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 21:59, 21.07.2017.
Ўқилди: 5073 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус Жуниор дунёнинг энг кучли ҳимоячиси кимлигини айтди [13633]

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6527]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5085]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [2957]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2875]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2850]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2113]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2069]

"Атлетико" мухлисларининг ҳақоратлари "Барса" юлдузига таъсир қилди [1987]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик