Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Музаффар Музаффаров: "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади"

Баҳо:
+ | -

Тошкентда бўлиб ўтган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (3:1) ўртоқлик баҳсидан сўнг, "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров билан суҳбатлашдик.

- Тошкентда иккинчи даврага жиддий тайёрланяпмиз. Давралар оралиғида таркибда бир қатор жиддий ўзгаришлар юзага келди. Янги футболчилар борасида ижобий фикрдаман. Уларнинг жамоамизга катта фойдасига тегади. Йиғин давомида бир қатор фойдали бўлган ўртоқлик баҳсларида иштирок этмоқдамиз.

Оғир юкламали машғулотдан сўнг ўйинларда иштирок этиш футболчидан катта мураккабликни талаб этади. Шу боис, "Қизилқум" билан баҳсда тўлиқ имкониятларимизни ишга сола олмадик деб ўйлайман. "Қўқон-1912" билан баҳсда эса ўзимиз истагандек ўйин кўрсатдик. Вадим Карленович бизга ўз футбол фалсафаларини сингдириб бормоқда. Мураббий истаган ўйинни айнан қўқонликларга қарши беллашувда намойиш эта олдик деган фикрдаман. Ўйиндан завқ олдик.
Бош мураббийимиз таъкидлаганидек, "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади. Диққат эътиборимиз "Бунёдкор" билан баҳсга қаратилган. Ўзбекистон Кубогида ҳали имкониятларимиз ёмон эмас.
Очиғи, биринчи даврадан сўнг жамоадан кетмоқчи эдим. Олдимда 5-6 та клубдан аниқ таклифлар мавжуд эди. Улар ичидан 2 таси Тошкент жамоаларидан бўлди. Лекин Вадим Абрамов ва клуб раҳбарияти билан суҳбатдан сўнг жамоада қолишга қарор қилдим, - деди Музаффаров

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 10:37, 22.07.2017.
Ўқилди: 3727 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10092]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [7660]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6524]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4471]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3051]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2263]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2109]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2054]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1922]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1899]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.