Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Неймар «Барселона» атрофидаги ходисалар: «Барселона» нега қарши эмас?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» олд вакилларидан бири «ПСЖ» сафини тўлдириш ҳақида ўйламоқда. Унга нима бўлди ўзи?

Bombardir.ru сайти айнан шу саволга жавоб излашга уриниб, Неймарнинг кутилмаган қарори қандай юзага келганини кўриб чиқди.

Воқелик қандай ривожланмоқда? Аввалги душанба куни «ПСЖ»нинг Неймар трансфери учун ақл бовар қилмас даражада катта пул тўлашга тайёрлиги хусусида гап-сўз тарқалди. Испан матбуоти эса шу заҳоти қизиқарли маълумотни тақдим этди. Унга кўра, бу масалада футболчининг яқинлари ташаббус кўрсатишган. Яъни улар Неймарга жиддий маслаҳат солишган: «Агар «Барселона»да Месси соясида қолишни истамасанг, кетишинг керак…». Кейинги куниёқ Каталония клуби вице-президенти Жорди Местре махсус баёнот орқали бразилиялик ҳеч қаерга кетмаслиги хусусида қатъий ишонч билан гапирди. Бироқ гап-сўзлар кучайганидан кучайдики, кўпчилик Неймарни Париж клуби либосида тасаввур қила бошлади. Ҳафта охирида эса ниҳоят, бразилиялик футболчи ҳам ўз муносабатини билдирди – «Барселона»да ҳаммасидан қониқаётганини таъкидлади. Аммо Globo Esporte хабарига кўра, у дўстларидан Париж томон юзланаётганини яширмаган эмиш.

Шартнома нимадан далолат беряпти?Неймар ва «Барселона» ўртасидаги шартнома ўтган йили янгиланган. 2021 йилгача мўлжалланган келишувга асосан, футболчининг 12 ойлик маоши 32,5 млн. еврога тенг. Бадал пули суммаси эса ваҳима уйғотади – 222 миллион евро. Бироқ бу шуни англатадики, қайсидир харидор 200 «лимон»дан кўпроқ тўлашга рози бўлса, «Барселона»дан алоҳида рухсат олмасдан туриб, футболчи билан бевосита келишувга эришиши мумкин.

Аввалги мавсум таъсири борми?Неймар охирги мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. Ҳа, унинг фаоллиги дейлик,  «Гол}пас» тизимига боғлиқ статистикасида ўз аксини топгани йўқ. Зеро, бразилиялик бу борада атиги 24 очко йиққан бўлса, Луис Суарес ва Лионель Месси тегишлича 42 ва 46 балл тўплашди. Аммо Неймар Whoscored баҳолаш тизимига кўра, Испания чемпионатидаги барча футболчилар ўртасида мутлақ 1-ўринни эгаллади. Бразилияликнинг айниқса, ўйинни ташкил этиш хусусияти муносиб баҳоланди. У яна муваффақиятли дриблинг бобида ҳам барча рақибларидан анча ўзиб кетди. Қолаверса, кескинлаштирувчи узатмалар сони ҳам айнан Неймарда кўп бўлди. Бразилиялик юлдуз шунинг баробарида жарима зарбалари ишлашни ҳам қойиллатди – испан лигаси бўйича энг яхши натижа.

«Барселона» нега қарши эмас?

Давоми

Манба: mazmun.uz
Киритилди: 09:42, 26.07.2017.
Ўқилди: 9869 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.