«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансфер мавсумидаги ишларга баҳо берди.
Маълумки, «қизил иблислар» шу кунгача ҳимоячи Виктор Линделёф ва ҳужумчи Ромелу Лукаку билан шартнома имзолади.
«Таркибдан қониқдим, бироқ яна икки нафар футболчини олмоқчиман. Бири яримҳимоя марказидаги мувозанатни сақлаб туриш ва ижодкорлик учун керак. Иккинчиси ҳар иккала қанот ҳужумида ўйнай олиши шарт. Номзодлар? Уларнинг номини тилга олмайман, чунки ҳозирча улар бошқа жамоага тегишли. Ўз навбатида, футболчиларим ҳақида бошқаларнинг ҳам гапиришини истамайман» - деди Моуриньо Marca хабарида.