Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Обод» клуби фаолиятини давом эттирадими? Бу борада икки хил фикр айтилмоқда

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Обод» футбол клуби Олий лигадаги фаолиятини давом эттириши сўроқ остида турибди.

Дастлаб клуб Украинадан ҳомий топгани, улар «Обод»ни молиялаштириб бориши ҳақида хабарлар чиқди. Айни пайтда «Обод»ни 2-давра ўйинларига украиналик бош мураббий Андрей Демченко тайёрламоқда. Мутахассис 1976 йилда таваллуд топган. У Россия ва Украина фуқаролигига эга.

Демченко ўз вақтида «ЦСКА», «Аякс», «Металлург-З» «Иличевец», «Оболон», «Дачия», «Гелиос» каби клубларда тўп сурган. Мураббий сифатида Запарожьенинг «Имекс» клубида иш бошлаган. 2012 йил «Металлург-З» клубида ишлаган, кейинги икки йил шу клуб ўринбосарларини шуғуллантирган.

Бироқ, таниқли журналист Алишер Никимбаев хабарига кўра, «Обод» 4-5та инвестор билан музокара ўтказган. Уларнинг барчаси муваффақиятсиз якунланган. Жамоа эса иккинчи даврани бошламаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Обод» Олий лигадаги навбатдаги ўйинини 5 август куни Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўтказиши лозим. Яна бир муаммо шундаки, жамоа ўзининг уй учрашувларини «Жар» стадионида ўтказиб келаётганди. Бироқ, кейинроқ ўзининг уй аренаси реконструкция қилинаётган «Пахтакор» «Жар»ни ижарага олди. Шундан кейин «Обод» қайси стадионда ўйинларини ўтказиши ҳозирча маълум эмас.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:53, 26.07.2017.
Ўқилди: 5346 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5455]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3533]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2727]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2670]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2636]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2408]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2314]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2303]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2260]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1929]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.