«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба жамоа етакчиси бўлиш истагида эканини айтди.
Унинг фикрига кўра, ўтган мавсумда етакчи бўлган Златан Иброҳимовичнинг ўрни ҳозирча бўш.
«Златан етакчи эди, у жамоага жуда катта ёрдам берди. Ҳатто майдон ташқарисида ҳам у катта таъсирга эга бўлган.
Мен «МЮ» клубига етакчи бўлиш учун келдим. Шу мақсад сари интилмоқдаман. Футболчи ва етакчи сифатида ўсмоқчиман. Умид қиламанки, Кэррик ва бошқа футболчилардан кўп нарсани ўрганиб оламан. Шундан сўнг етакчига айланаман» - деди Погба.