Ўзбекистон Кубоги чоракфиналидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Насаф” (2:2) ўйинидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини айтди.
Эслатиб ўтамиз, икки ўйин натижасига кўра "Насаф" 6:3 ҳисобида устун келган эди.
"Бугунги ўйинда асосий мақсадим ярим финалга чиқиш эди. Бу билан жамоамиз мухлислари ва футболчиларимизни табриклайман. Бугун жанговор руҳдаги ўйин бўлди. Мезбонларнинг 2:0дан кейин олдинга ўтиб кетишлари бизга қўл келди. Қарши ҳужумда иккита гол урдик. Бугун жамоамизга янги қабул қилинган футболчилар яхши ўйнашди. Жасур Ҳасанов захирадан майдонга тушиб, ўзига билдирилган ишончни оқлади" - деди Бердиев.