Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

International Champions Cup. «Класико»да «Барселона» ғалаба қозонди

Баҳо:
+1 | -

International Champions Cup доирасида "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги учрашуви якунига етди. Жамоалар ҳали юқори формада бўлмасалар-да, мухлисларга очиқ ўйин намойиш қилиб беришди.

Баҳснинг 3-дақиқасида Лионель Месси ҳисобни очишга муваффақ бўлди.  Бускетснинг узатмасидан кейин аргентиналик футболчи рақиб жарима майдончасига кириб бориб, Марселони алдади ва чап оёқда кучли бўлмаган зарба берди. Тўп Каземиронинг оёғига тегиб, Наваснинг устидан ошиб ўтди ва тўрга бориб тушди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб, "Барса" иккинчи тўпни "Қироллик клуби" дарвозасига жойлади. Неймар чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб борди ва ярим айлана устига узатма берди. Суарес тўпни ўтказиб юборди. Ракитич эса ўнг оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Ўтказиб юборилган голлардан кейин "Реал" аста-секин ўзига кела бошлади ва дастлабки аниқ зарбани голга айлантирди. Матео Ковачич "Барса" жарима майдончаси ташқарисида Пикени алдаб ўтди ва 17 метрдан аниқ зарба бериб, Силессенни доғда қолдирди.

Шундан кейин каталонияликлар 2та ўта қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Неймарнинг зарбасига бироз аниқлик етишмаган бўлса, Месси яккама-якка вазиятда берган зарбасини Кейлор Навас қайтаришга муваффақ бўлди. Зидан шогирдлари эса иккинчи қулай имкониятни ҳам голга айлантиришди. "Барселона" бурчак тўпи ўйинга киритган пайтда "Реал" намунавий қарши ҳужум ташкил қилди. Ковачичнинг узатмасидан кейин Асенсио дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолди ва тўпни дарвозага жойлади.

Иккинчи бўлимни ҳам Вальверде шогирдлари фаол бошлашди. 50-дақиқада Неймар чап қанотда белгиланган жарима тўпини дарвозабон майдончасига етказди. Пике 5 метр масофадан тўпни оёғи билан "Реал" дарвозасига жойлаб қўйди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Неймарнинг ўзи гол уриши мумкин эди. Мессининг узатмасидан кейин бразилиялик футболчи бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо дарвозани ишғол эта олмади.

Шундан сўнг ҳар иккала жамоа сафида кетма-кет ўзгаришлар бўла бошлади ва бошланғич таркибдаги футболчилардан деярли ҳеч ким қолмади. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Иско ҳисобни тенглаштиришга яқин келди. Учрашувнинг 81-дақиқасида у  чап қанотдан марказ бўйлаб юриш қилди ва 15 метрлардан олис бурчакка аниқ зарба берди. Яспер Силессен бармоқларининг учи билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Шу тариқа, "Барселона" ёзги класиколарнинг дастлабкисида ғалаба қозонди. Каталонияликлар Халқаро чемпионлар кубогининг АҚШдаги турнесида ғолибликни қўлга киритди.

International Champions Cup
Реал Мадрид Испания – Барселона Испания 2:3 (2:2, 0:1)
30 июль, 05.05, «Sun Life Stadium»
Голлар: 0:1 – 3 Месси, 0:2 – 7 Ракитич, 1:2 – 14 Ковачич, 2:2 – 36 Асенсио, 2:3 – 50 Пике.
Реал Мадрид – Навас, Варан (Вальехо, 46), Марсело (Тео, 74), Карвахаль (Хакими, 74), Рамос (Начо, 46), Ковачич (Себальос, 74), Каземиро (Маркос Льоренте, 74), Асенсио (Васкес, 46), Модрич (Иско, 46), Бэйл (Оскар Родригес, 74), Бензема (Майораль, 74).
Барселона – Силлессен, Умтити (Вермален, 63), Пике (Маскерано, 73), Альба (Динь, 73), Алеиш Видаль (Нелсон Семеду, 63), Ракитич (Аленья, 73), Бускетс (Серджи Сампер, 73), Иньеста (Сержи Роберто, 46), Неймар (Туран, 73), Месси (Денис Суарес, 63), Суарес (Пако Алькасер, 63).
Огоҳлантиришлар: Варан (22), Карвахаль (60), Суарес (60), Серджи Сампер (78).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:08, 30.07.2017.
Ўқилди: 15846 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3916]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3510]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2598]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2270]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2060]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2047]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1958]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1784]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1733]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик