Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Гарет Бэйл: «Энди куч тўплашим керак»

Баҳо:
+ | -

Сўнгги пайтларда Гарет Бэйлнинг «Реал»дан кетиши ҳақида турли миш-мишлар юрибди. Шунга аниқлик киритиш мақсадида Marca нашри уэльслик футболчи билан суҳбатлашди.

- Мавсум олдидан ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? Ҳар ҳолда жароҳатлар туфайли ўтган мавсум сиз учун қийин кечди...

- Шубҳасиз, мавсумолди йиғинлар оғир ўтади. Формамизни тиклаб олиш учун кўп меҳнат қиляпмиз. Мавсумга олдингидан ҳам жанговар руҳда шайланишимиз талаб этилади.

- Соғлиқ борасида муаммо йўқми?

- Ҳаммаси жойида. Бутунлай оёққа туриш учун тўпиқларимга куч келтирмасликка ҳаракат қилдим. Ўтган мавсум оғриқлар туфайли оптимал формамга кира олмагандим. Лекин тикланиш учун кўп ишладим. Энди эса машғулотларга тайёрман.

- Ортга назар солсак, ўтган мавсум фаолиятингиздаги энг оғири бўлдими? Айтайлик, «Реал» сафидаги?

- Январгача ҳаммаси яхши эди, кейин омадим келмади. Футболда жароҳатлардан қочиб бўлмайди. Албатта, қийналдим. Лекин энг муҳими - жамоа керакли совринларни қўлга киритди.

- Кардиффда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз? Аввал захира ўриндиғида ўтирдингиз. Кейин майдонга тушиб, кубокни бошингиз узра кўтардингиз...

- Тўғрисини айтсам, финалга олти ҳафта қолганда ўзимни аямай, астойдил меҳнат қилдим. Чунки формамни тиклаб олишни жуда истагандим. Бусиз рўйхатга киритилмаслигим мумкин эди. Ўша учрашувда захира ўриндиғида ўтириш ҳам катта ютуқ саналарди. Финалга тайёр бўлиш учун 12 соатлаб ишлашимга тўғри келди. Мураббий менга инъом этган дақиқалар эса омадимдир. Бунинг учун унга миннатдорчилик билдираман. Чемпионлар Лигаси кубогини оилам, дўст­ларим олдида кўтариш менга ўзгача бахт улашди.

- Келажакдан нималар кутяпсиз?

- Йиғинларни яхши ўтказиб, янги мавсумга 100 фоиз тайёр бўлмоқчиман. Даволаниб, таркибга қайтганимда 50 фоизга тайёр эдим, холос. Умуман олганда, ҳолатимни яхшилашга роса уриндим. Аммо тўпиқларимдаги жароҳат бунга йўл қўймади.

- Жорий мавсум Бэйлни яхшиланган ҳолатда кўрамизми?

- Ҳамиша бор кучимни ишга соламан. Умид қиламанки, жароҳатлар четлаб ўтади. Ҳозир эса мавсум давомида жароҳатлардан қочиш учун керагича куч тўплашим лозим.

- Жамоадаги келажагингиз ҳақида турли гап-сўзлар юрибди. «Реал»­дан кетиш ҳақида ўйладингизми?

- Йўқ. Вазият жароҳатим билан боғлиқ эди. Айни пайт олдинги ҳолатимга қайтяпман ва келажакда ҳам «Реал» учун бор кучим билан ўйнайман. Жамоа билан шартномам бор. Бу ерда ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Ишончим комилки, бизни ажойиб мавсум кутиб турибди. Режам - «Реал» учун голлар уриш.

- «Манчестер Юнайтед»нинг сизга қизиқиш билдиргани ҳақиқатми?

- Миш-мишларни кузатмайман. Лекин мантиқан олиб қараганда, мен британияликман. Шундай экан, кўпчилик уйга қайтишимни истайди. Испанияга ўйнагани келган Бекхэм билан ҳам, бошқа британияликлар билан ҳам шундай бўлган. Бу янгилик эмас. Юқорида айтганимдек, Мадридда бахт­лиман. Эҳтимол, бошқа клублардан қизиқиш бўлгандир, аммо уларнинг ҳеч биридан аниқ таклиф олмадим. Демак, буни муҳокама қилишга ҳожат йўқ.

- Зидан сизни қўллайдими? У билан гаплашдингизми?

- Бу ерга келганимизга кўп бўлмади, суҳбатлашиш учун ҳали вақт бор.

- Зиданнинг бунчалик тез муваффақият қозонишига ишонганмидингиз?

- Балки бирор киши бунга шубҳа қилгандир. Аммо жамоа Зиданни ҳамиша қўллаган. У кўп ишлади, барчамиз «Реал»нинг муваффақияти учун курашдик. Шу боис ҳам Зайниддин бир қатор совринларни қўлга киритди. Умид қиламанки, бу ёғига шу руҳда давом этади.

- Янги мавсумда «Реал» олтита совринни қўлга киритиши мумкинми?

- Ўйлайманки, бу жуда қийин иш. Ҳаттоки, битта совринни ютишнинг ўзи бўлмайди. Олтита ҳақида-ку гапирмай қўяверинг. Бироқ биз айнан шунинг учун «Реал»дамиз. Жамоамиз имкон қадар барча совринларни ютишни мақсад қилган. Режамиз шундан иборат ва буни уддалай олишимизга ишонамиз.

- «Реал»нинг асосий таркибига кириш қийинлашаётгани сизни хавотирга соляптими?

- Балки солаётгандир... Асосийси, жаҳоннинг энг яхши клубида тўп суряпман. Барчамиз ўйнашни, сов­ринлар ютишни истаймиз. Жамоада футболчилар сони 11 нафардан кўп. Шу боис ҳам Зидан ротация сиёсатини давом эттирмоқчи. Шунда барча учун ўйнаш имконияти туғилади.

- Нима деб ўйлайсиз, Криштиану Роналду жамоадан кетадими?

- Тўғриси, янгиликларни ўқимайман. «МЮ»нинг Лукакуни харид қилганини кеча билдим.

- Мбаппе борасида қандай фикр­дасиз?

- Унинг кўп ўйинларини кўрмаганман. Лекин ажойиб футболчи эканлигини биламан. Агар Мбаппе «Реал»га ўтадиган бўлса, демак олдинги мавсумни яхши ўтказган.

- Янги мавсумда ЕЧЛда жамоангизга кимлар рақобатчилик қилади?

- Ҳар доимгидек, Англия клублари, шунингдек, «Бавария», «Барселона», «Ювентус» ҳамда «ПСЖ».

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:17, 30.07.2017.
Ўқилди: 6220 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.