"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг севгилиси Жоржина Родригес уни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Бугун португалиялик футболчи Испания судида солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик иши бўйича кўрсатма берган эди.
"Юз бераётган ҳодисалар тезда унут бўлади, воқеа эса тарихга айланади" - деб ёзди Жоржина инстаграм саҳифасида.