«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хилайфий Неймарнинг трансферини амалга оширишда «Барселона» ёрдам берганини айтди.
«Ла Лига Неймарнинг трансферини тақиқлаб қўймоқчи эди. Бироқ, «Барселона» раҳбарияти менга қўнғироқ қилиб, муаммони биргаликда ҳал қилишимиз мумкинлигини айтди. Мен ҳам тайёрлигимни маълум қилдим. «Барселона» дунёнинг энг яхши клубларидан биридир.
Неймарнинг трансфери ҳақида уч йил олдин ўйлай бошлагандим. Музокараларни қандай ўтказишимизни режалаштириш учун бир йил сарфладик. Икки ҳафта олдин эса иш бошлагандик.
Трансферни амалга ошириш осон бўлмади. Тунларни уйқусиз ўтказдик. Лекин мақсадимизга эришдик», — деди Ал-Хилайфий Goal хабарида.