“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо янги мавсумда Антони Марсиал хизматидан фойдаланиш истагини билдирди.
“Қўл остимдаги ўйинчиларнинг барчаси менга керак. Бизга ҳар томонла кучли футболчилар керак.
Мавсумнинг бошини ўтказиб юбориши кутилаётган бир қатор жароҳатланган ўйинчиларимиз бор. Бизга ҳозир клубда бор барча футболчилар керак. Менга Рэшфорд ҳам, Лукаку ҳам, Марсиал ҳам керак”, - деди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Марсиал билан итальян ва испан клублари жиддий тарзда қизиқаётгани хабар қилиганди.