"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо УЕФА Суперкубогидан олдин матбуот анжуманида иштирок этди.
"Мен "Реал"нинг баъзи футболчилари билан яхши муносабатдаман, қолганлари билан эса гаплашмаганман. Бундай ҳолат "Челси", "Интер" ва "Порту"да ҳам кузатилган. Агарда эртага майдонга чиқишдан олдин уларни учратсам хурсанд бўлар эдим.
Мен Мадридга келганимда клубда ажойиб тарих бор эди, лекин бу тарихга айланган жамоа Чемпионлар Лигаси чоракфиналига чиқолмаётганди. Мен келганимдан сўнг жамоа турнирни камида яримфиналдан кейин тарк этмоқда.
Бу ерда ҳаво иссиқ эканлигини биламан. Биз АҚШдаги йиғиндан қайтганимиздан сўнг Манчестердаги машғулотларни ҳар куни соат 16:00 да ўтказдик, бироқ аксига олиб ўша вақтда у ерда ёмғир ёғарди. Ўйлайманки, эратанги иссиқ ҳаво биз каби рақибларимизга ҳам ўзига яраша таъсир қилади, гарчи улар бунга мослашган бўлсалар ҳам. Мадридда машғулотлар хаво хароратига қараб бўлади, бу эса адаптация қилиш учун осон бўлади.
Агар "Реал" ёки "Барселона"да тўп сурмасанг, ҳар доим ҳам УЕФА суперкубоги баҳсида майдонга тушиш имкониятига эга бўлмайсан. Баъзи футболчилар учун бу ҳаётидаги ягона имконият бўлиши ҳам мумкин. Шу сабабли футболчиларимга бу лаҳзадан бахра олишларини сўраган бўлардим.
Агарда эртага Гарет Бэйл бизга қарши ўйинда майдонга тушса, биз уни қўлга кирита олмаймиз, чунки, ҳаммаси аён Бейл "Реал Мадрид"га керак. Агарда у майдонга тушмаса, биз уни қўлга киритиш учун курашамиз." - деди Моуриньо.