«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала бошланаётган мавсумда янги рақамда ўйнайдиган бўлди. Бу ҳақда туринликлар матбуот хизмати хабар тарқатди. Аргентиналик футболчи 10-рақамли футболкада ҳаракат қилади. Дибала ўтган мавсумда 21-рақам остида ўйнаганди.
Поль Погба "Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетганидан кейин "Юве"да ўнинчи рақам бўш турганди. Ўз вақтида "кекса сеньора"нинг 10-рақамли футболкаларида Омар Сивори, Роберто Баджо, Мишель Платини, Алессандро Дель Пьеро каби футболчилар ўйнаган.
«Ювентус» мавсумнинг дастлабки учрашувини 19 август куни «Кальяри»га қарши ўтказади.