Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро армия ўйинларидан совринлар билан қайтишди

Баҳо:
+ | -

Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида 28 та мамлакат ҳарбий хизматчилари иштирокида учинчи халқаро армия ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

“АРМИ – 2017” доирасида ўтказилаётган 29 та танловнинг 8 тасида яъни Россия Федерацияси ҳудудида кечган “Қўшин разведкаси аълочилари”, “Эльбрус ҳалқаси”, “Содиқ дўст”, “Хавфсиз маршрут”, “Йўл патрули”, Қозоғистонда ўтказилган “Мерганлик марраси”, Хитойда бўлиб ўтган “Қуролсоз уста”, “Мусаффо осмон” танловида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат 8 та жамоа илк бор иштирок этишди. 15 тасида эса, яъни “Танк биатлони”, “Ҳарбий-тиббий эстафета”, “Дала ошхонаси”, “Осмон калити”, “Автобронетанк техникаси устаси”, “Ҳарбий ралли”, “Муҳандислик формуласи”, “Рембат”, “Ҳамдўстлик жангчиси”, “Артиллерия устаси”, “УУА (учувчисиз учиш аппаратлари) экипажлари мусобақаси”, “Суворов шиддати”, “Хавфсиз муҳит”, “Десантчилар взводи”, “Авиадартс” каби мусобақаларда Ватанимиз ҳимоячилари кузатувчи сифатида қатнашди.

Россия Федерациясининг Тюмень вилоятидаги дала-ўқув майдонида ўтказилган “Хавфсиз маршрут” мусобақасида подполковник Р. Байбеков етакчилигидаги ҳарбий хизматчилар жамоаси мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Шу ўринда катта лейтенант О. Қувондиқов, лейтенант Р. Аҳмадов, сержантлар – В. Жумақулов, Ш. Давронов, кичик сержантлар – Д. Бекматов, Т. Ҳайдаров, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскарлар – У. Мусаев, Э. Ҳасановнинг уюшқоқликда ҳаракат қилганларини алоҳида таъкидлаш лозим. Мусобақада вакилларимиз фахрли 3-ўринни қўлга киритиб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишди.

Ҳарбий муҳандислар танловнинг муҳандислик-разведка дозорининг сувли тўсиқларни разведка қилишдаги ҳаракатланиши, пиёдаларга қарши миналарни аниқлаш ва зарарсизлантириш, механизациялаштирилган кўприк мажмуасини йиғиш, йўл ўтказиш учун мўлжалланган машина билан зарарланган йўлни тиклаш ҳамда муҳандислик машинаси билан йўл ўтказиш каби шартларда беллашиб, совринли ўринга сазовор бўлишди.

10 август эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортида «Хавфсиз маршрут» танлови совриндорларини кутиб олиш тантаналари бўлиб ўтди. Тадбирда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда ўқувчи-ёшлар қатнашди.

Иштирокчилар юртимиз шарафини халқаро аренада муносиб ҳимоя қила олган ҳарбийларимизни қизғин қутлашди.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 20:27, 10.08.2017.
Ўқилди: 4400 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4359]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик