Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Қирғизистон миллий термаси Тошкентга Ўзбекистонда ўйнайдиган бир ва жамоаси йўқ икки футболчи билан келади

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 август куни Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин Ўзбекистонга қарши ўйин учун 22 футболчини таркибга жалб қилган.

Таркибда Ўзбекистон Олий Лигасида иштирок этувчи «Олмалиқ» клуби ярим ҳимоячиси Фарҳод Мусабеков, шунингдек, айни вақтда клуби йўқ ўйинчилар — дарвозабон Павел Матяш ва ярим ҳимоячи Антон Землянухин бор. Ҳимоячилар қаторида кўрсатилган Дениэл Тего эса асли ганаликдир.

Қирғизистон миллий термасининг Ўзбекистонга қарши таркиби:
Дарвозабонлар — Павел Матяш (ҳозирча клубсиз), Валерий Кашуба («Дордой»).
Ҳимоячилар — Азамат Байматов («Сохар», Уммон), Тамирлан Кўзубаев, Дениэл Тего, Курсан Шератов (ҳаммаси – «Дордой»), Аманбек Манибеков, Владимир Казакбаев, Данила Сокирченко (ҳаммаси – «Абдиш-Ата»).
Ярим ҳимоячилар — Бахтиёр Дуйшобеков («Абдиш-Ата»), Фарҳод Мусабеков («Олмалиқ», Ўзбекистон), Павел Сидоренко, Азиз Сидиқов, Ислом Шамшиев, Қайрат Жиргалбек ўғли, Бекжан Сагинбаев, Авазбек Ўткеев (ҳаммаси – «Дордой»), Одилжон Абдураҳмонов, Муролимжон Аҳмедов (иккиси – «Олой»), Антон Землянухин (ҳозирча клубсиз).
Ҳужумчилар — Мақсад Алимов («Олой»), Суюнтбек Мамиралиев («Дордой»).

Маълумот учун, Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон миллий термаси учун ЖЧ—2018 саралаш гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди. Самвел Бабаян шогирдлари саралаш доирасида 31 август куни Хитой меҳмони бўлса, 5 сентябрда Жанубий Кореяни қабул қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:03, 17.08.2017.
Ўқилди: 8356 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.