Мадриднинг “Реал” клуби яна Де Хеани сотиб олишга ҳаракат қила бошлади.
“Қироллик клуби” испаниялик футболчи учун “Манчестер Юнайтед”га 40 млн фунт таклиф қиляпти. Бироқ “манкунианликлар” бу таклифни рад этишди. Олдинроқ инглиз жамоаси “Реал”нинг Де Хеа борасидаги кўплаб таклифларини ҳам рад этганди.