«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ғалати гапларни айтди.
«МЮ»нинг ҳисобда орқада боришини истайман. Шунда футболчиларимнинг бунга қандай муносабатда бўлишини билмоқчиман. Ҳозир ҳар доим ҳисобда олдинда боряпмиз. Лекин ҳамма вақт бундай бўлмайди.
Менга футболчиларимнинг қийин вазиятга тушиб қолгани керак. Шунда уларнинг қандай тўп суришини билиб олмоқчиман.
Албатта мавсумни жуда яхши бошлаганимиздан хурсандман. Бироқ, бир нарсани унутмайлик. Ўтган мавсумда ҳам икки ўйинда 6 очко тўплаб, мавсум охирида 6-ўринда якунлаган эдик», – деди Моуриньо.