Афсонавий Флойд Мейвезернинг промоутерлик компаниясида фаолият юритаётган енгилмас боксчимиз Санжарбек Раҳмонов навбатдаги жангини АҚШнинг Невада штати Лас Вегас шаҳрида ўтказди.
Санжарбек Раҳмонов профессионал боксдаги саккизинчи ғалабасини қўлга киритди. 2015 йилдан буён профессионал рингда саккизта жанг ўтказиб, етти ғалаба ва бир дуранг қайд этган ўзбек боксчиси бу гал америкалик Ноэ Лопез билан рақобатлашади.
Ноэ бунгача еттита жанг о‘тказиб, олтитасида ғалаба қозонган ва бир марта дуранг натижа қайд этган эди. Саккиз раундга мо‘лжалланган жанг охирига етмади ва рақибини кучли зарба билан соф нокаутга туширган Санжарбек Раҳмонов навбатдаги ғалабасини нишонлади.
Маълумот учун, Раҳмонов шу кунгача 9 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 8 тасида ғалабага эришган. Тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган. Ҳисобида битта дуранг бор.