Кириш Регистрация

Фарғонада ФНҚИЗ Спартакиадаси якунланди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 1 августдан 25 августгача “Нефтчи” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ФНҚИЗ цехлараро завод Спартакиадаси ўтказилди.

Турнир якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида энг кўп вакили ғалаба қозонган 32-цех жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса 12-цех вакиллари банд қилишди. Кучли учликни 1-цех жамоаси якунлаб берди.

Футбол тури бўйича ўтказилган мусобақанинг финалига 32- ва 6-цех жамоалари йўл олишди.  Ҳал қилувчи ўйинда 32-цех жамоа 3:2 натижасида муваффақиятга эришди.

Кўчма кубокни ФНҚИЗ бош директори Рустамжон Собиржонович Абдукаримов топширди.

Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги номинациялар бўйича энг яхши спортчилар аниқланди:

1.”Энг яхши дарвозабон” – 18-цех жамоаси сардори Жасурбек Акбаров.

2.”Энг яхши ўйинчи” – 32-цех жамоаси вакили Элёржон Юлдашев

3.”Энг яхши тўпурар” – 7-цех жамоаси вакили Нурмуҳаммад Қаюмов

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:19, 24.08.2017.
Ўқилди: 2525 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.