Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Бугун бокс бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Ўзбекистонлик 10 боксчининг рақиблари маълум

Баҳо:
+ | -

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бугун — 25 август куни бокс бўйича Жаҳон чемпионати старт олади.

Унинг ҳамма вазнида ўзбекистонлик спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.

Кеча — 24 август куни жангларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, 10 нафар ўзбекистонлик боксчидан 2 таси иштирокини 1-босқичдан бошлайдиган бўлди: Жасур Латипов (-52 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг). Қолган барча боксчилар автоматик равишда мундиалга 2-босқичдан қўшилади.

-49 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Назар Куротчин (Украина) — Робинсон Родригес (Коста-Рика)
-52 кг: Жасур Латипов — Янкиэл Ривера (Пуэрто-Рико)
-56 кг: Мурод Аҳмадалиев — Қайрат Эралиев (Қозоғистон)/Кристофер Флорес (Мексика)
-60 кг: Элнур Абдураимов — Ҳарри Гарсайд (Австралия)/Карен Тонаканян (Арманистон)
-64 кг: Иқбол Холдоров — Матеж Полски (Польша)/Жон Гуттьерес (Колумбия)
-69 кг: Шаҳрам Ғиёсов — Евгений Барабанов (Украина)/Нкумбу Силунгве (Замбия)
-75 кг: Исроил Мадримов — Луис Родригес (Пуэрто-Рико)/Азиз Ачилов (Туркманистон)
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Муслим Гажимагомедов (Россия)/Жейсон Варела (Колумбия)
-91 кг: Санжар Турсунов — Жеффри Гонсалес (Никарагуа)
+91 кг: Баҳодир Жалолов — Ким Ларсен (Дания)/Мбуи Карлос (Ангола)

Ўзбекистонлик 10 боксчидан 9 нафари Жаҳон чемпионатига қитъа чемпиони сифатида ташриф буюрган. Улар Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионатида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган. Фақатгина -91 килограммда жанг қилган Санжар Турсуновгина Осиё чемпионатининг ярим финалига етиб бора олмаган ва медалсиз қолган. Шунга қарамай, Турсунов плей-офф раундида рақибини енгиб, мундиал чиптасига эга чиққан.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:46, 25.08.2017.
Ўқилди: 14376 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.