Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Журналистларга «осилиш» давом этадими?

Баҳо:
+ | -

Мен журналист эмасман. Тўғрида, бир-икки мақолангиз интернет ёки босма нашрлардан чиққан ҳар қандай одам журналист бўлаверса журналистнинг қадри қоладими? Бугун футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг охирги икки ўйини атрофида гап-сўзлар кўпайгандан-кўпайди. ЎФФ халқаро бўлими ходими Шерзод Игамбердиев футбол журналистларини “қишлоқи” деб аташи эса ҳаммасидан ошиб тушди. Футбол ҳақида ёзиш, фикр билдириш фақат ЎФФ ходими-ю журналистга эмас! Мен оддий футбол мухлиси сифатида ўзбек футболи ҳақида ёзмоқчиман. Бу мени қонуний ҳуқуқим ва керак бўлса фуқоролик бурчимдир. Чунки “футбол аавало мухлис учун” деган олий мезон бор. ЎФФнинг журналистларга “осилиши” биринчи марта эмас, бу ҳолатни олдин ҳам кўрганмиз. Бундан бир неча йиллар олдин, аниқроғи ўтган Жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинларидан кейин бир нечта журналистлар федерация президентининг кескин ғазабига дучор бўлганди. Эсладингизми? Бунга интернет сайтларда чоп этилган танқидий мақолалар сабаб бўлганмиш...

Назаримда, ЎФФда фаолият юритувчи айрим ходимлар ҳам ўз ишининг устаси эмас. Ўзи тарғиб қиладиган мухлислик маданияти деган тушунчага амал қилмайдиган ЎФФ ходимининг бугунги гапи фикрларимнинг яққол исботидир. Ахир футбол ҳақидаги ҳар қандай тартибга аввало футболнинг “катталари” амал қилиши керакку. Ёки мухлислик маданияти фақат стадионга кирадиган мухлис учунми? Бир пайтлар футбол сайтларида билдирилган ножўя фикрлар учун бир нечта футбол сайтлари қаттиқ огоҳлантирилганини эшитганман.

Журналистнинг вазифаси футбол ичида ва футбол атрофидаги воқеликларни мухлисларга рўй-рост етказиб бериш билан бирга, ўша воқеликларга таҳлилий, керак бўлса танқидий муносабат билдириш. Журналист — футбол ва мухлислар орасидаги энг катта воситачи. Шундай экан футболимиз ҳақида мақола ёзган журналистларни Шерзод Игамбердиев “қишлоқи” деб ҳақорат қилишини қандай тушунмоқ керак? Буни фақат бир нарса билан изоҳлаш мумкин: У маънавий қашшоқ! Ноль! Мен бунга бошқача фикр билдиролмайман. Чунки ўша футбол журналистлари ўз ишини қилишяпти. Терма жамоамиз ютса бошларига кўтаришни, ютқазса куюнишни, мухлисларга далда бўлишни ҳам билган. Билмасангиз билинг, айрим футболга ихтисослашган сайтлар ўз фаолиятини аранг юрғизади. Айрим футболга ихтисослашган газеталар ёпилиб кетди. Сабаби уларни давлат моддий тарафдан қўлламайди. Улар ЎФФ ходимларига ўхшаб иссиқда — салқин, совуқда иссиқ хоналарда фаолият олиб бормайди. Улар футболни севишади, улар футболни ривожлантириш йўлида изланишади, уларда ўз касбига фидоийлик бор. Сиздачи? Сизга сабаб керакми? Истасангиз юзта сабаб топиб бераман фикрларимнинг исботи учун. Шунинг учун бировни ҳақоратлаш ўрнига оғизни “юми-и-и-б” ҳамма ўз ишини қилгани фойдадан ҳоли бўлмасди. Айниқса, олдимиздаги иккита энг жиддий ўйинлар турган пайтда.


Юқорида таъкидлаганимдек, мен журналист эмасман, шунингдек адвокат ҳам. Журналистдан дўстим, яқиним ҳам бўлмаган. Заказ мақола ёзадиган даражада ҳам паст кетмайман. Ёзганларим бу менинг шахсий фикрларим. Фикрларим эса менинг шахсий мулкимдир. Шахсий фикр билдириш эса конституцион ҳуқуқим. Фақат бошқалардан фарқли ўлароқ фикрларимни қўштирноққа олиб, киноя билан эмас, ўйланиб, очиқ ёзиб ўрганганман.

Ҳа, айтгандай, фикрларимни сал тўпорироқ усулда ифодалаганим кимларгадир қаттиқроқ тегса узр! Ахир айтишадику “шамолга қараб тупирсанг, юзинга сачрайди” деб. Ўзингизни асранг, саломат бўлинг!!!

Журналист бўлмаган педагог
Дилшодбек Жуманиёзов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:15, 25.08.2017.
Ўқилди: 5539 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.