Кириш Регистрация
07/11 01:00 Бавария 1-0 Бенфика
07/11 01:00 Фейеноорд 1-3 Зальцбург
07/11 01:00 Црвена Звезда 2-5 Барселона
07/11 01:00 Интер 1-0 Арсенал
07/11 01:00 ПСЖ 1-2 Атлетико
07/11 01:00 Спарта 1-2 Брест
07/11 01:00 Штутгарт 0-2 Аталанта
07/11 13:00 Сидней 0-1 Санфречче Хиросима
07/11 15:00 Себу 2-9 Муангтонг Юнайтед
07/11 15:00 Чонбук Моторс 1-0 Селангор
07/11 16:00 ОКМК 2-2 Олимпик
07/11 17:00 Истерн 1-2 Кая-Илоило
07/11 17:00 Лион Сити Сэйлорс 2-3 Персиб
07/11 17:00 Жечжианг 1-2 Порт
07/11 18:15 Динамо 1-2 Локомотив
08/11 00:45 Женоа - Комо
08/11 18:15 Бунёдкор 1-1 Металлург
09/11 00:45 Лечче - Эмполи
09/11 01:00 Райо Вальекано - Лас-Пальмас
09/11 16:00 Навбаҳор - Пахтакор
09/11 17:00 Насаф - Сўғдиёна
09/11 18:00 Реал Мадрид - Осасуна
09/11 18:15 Сурхон - Нефтчи
09/11 19:00 Венеция - Парма
09/11 20:00 Кристал Пэлас - Фулхэм
09/11 20:00 Вест Хэм - Эвертон
09/11 20:00 Вулверхэмптон - Саутгемптон
09/11 20:00 Брентфорд - Борнмут
09/11 20:15 Вильярреал - Алавес
09/11 22:00 Кальяри - Милан
09/11 22:30 Брайтон - Манчестер Сити
09/11 22:30 Эспаньол - Валенсия

Бибиана Штайнхаус - Франк Риберини секингина туртган аёл ҳакам

Баҳо:
+ | -

Диққат марказида яна ўша Бибиана Штайнхаус. У бу сафар кимсан Франк Риберини ҳижолат тортишга мажбур қилди.

Ҳа, Германия кубоги доирасидаги ўйин давомида машҳурликка эришиб улгурган аёл ҳакам билан яна бир кўзда тутилмаган қалтисроқ воқеа юз берди.

Француз футболчиси унинг бутсаси боғичини ечишга уринди, гўё. Бибиана бунга жавобан Франкни аста туртиб қўйди. «Советский спорт» нашри эса шу «комедия» тафсилотларини кенгроқ баён этишни лозим кўрди.

Олий даражадаги ўйинларда ҳакамлик қилаётган Бибиана Штайнхаус еврофутбол мухлисларига яхши танилиб улгурган аёлдир. Ҳа, гап ўша энг қаттиққўл малласоч хоним ҳақида кетяпти. У Германия футболида ўйинларни ўзининг жиддий нигоҳи билан бинойидек бошқаряпти. Бибиана қаттиққўлликни ўрнига қўйиш баробарида вазиятга қараб, футболчилардан ширин табассумини ҳам аямайди. Аммо баъзан ноқулай аҳволга ҳам тушмоқда. Ахир у майдонда 22 нафар эркак ҳаракатини назорат қилиб боради. Мисол учун, ўйинлар чоғи қайсидир футболчи унга тасодифан урилиб кетиши мумкин, кимдир эса малласочга атайин тегинишни хоҳлаб қолади. Дейлик, бундай ҳолатлар 3-4 марта кузатилди.

Аввалги ҳафта рўй берган воқеага келсак, «Бавария»нинг франциялик ярим ҳимоячиси Франк Рибери Германия кубоги биринчи босқичи доирасида «Кемницер»га қарши кечган сафар ўйини (5:0) пайти бош ҳакам сифатида ишлаган Бибиана Штайнхаус билан ноодатий тарзда ҳазиллашмоқчи бўлди. Демак, воқеа­ни бир бошдан баён этамиз. Ўйиннинг 79-дақиқасида мюнхенликлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Франциялик футболчи тўпни нуқтага ўрнатиб, зарба йўллашга чоғландию, бирдан негадир Бибиана бутсаси боғичини ечишга уринди. Қалтис ҳазил. Рефери бу вазиятда ҳақиқий аёллардек иш тутди: футболчининг ҳаракатини дарров пайқаб, уни шунчаки, оҳиста туртиб қўйди. Аслида у ҳакамлик қоидаларига асосан, Франкни карточка билан «сийлаши» мумкин эди. Ҳарқа­лай, қоидаларга кўра, ҳакамга ҳар қандай ихтиёрий тегиниш сариқ карточка билан жазоланади. Энг эътиборлиси, Бибиананинг «қўл кўтариши» франциялик футболчига ижобий таъсир қилдими, у бир неча сониялардан сўнг жарима зарбасини қойилмақом даражада бажариб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Айтганча...

Бибиана Штайнхаус янги мавсумда Германия бундеслигаси доирасидаги ўйинларини ҳам бошқариб боради. У бундай шарафга лойиқ кўрилган биринчи аёл ҳакамдир.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 26.08.2017.
Ўқилди: 4700 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.