Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Жозе Моуриньо: «Ибраҳимович ЕЧЛ гуруҳ босқичида ўйнамайди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг Европа чемпионлар лигасидаги иштироки борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ибраҳимович Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида ўйнашга тайёр бўлмайди. Унда бундай имконият бўлади, деб ўйламайман. Уни қайдномага киритиш учун бизда жой бор. Лекин унинг гуруҳ босқичида ўйнашини кутмаяпман. Плей-офф босқичига чиқсак, Златан унда иштирок этиши мумкин.

Златан қачон майдонга қайтиши ҳақида ўйламаяпман. Бу ҳақда шификорлардан сўраётганим йўқ. Шунчаки мавсумнинг иккинчи қисмида у сафимизни тўлдиришини кутяпман. Яъни янги йил байрамидан кейин. Энг тўғри йўл — бу ҳақда ўйламаслик. У босқичма-босқич ўз ишини қилсин ва ҳақиқатан ҳам тайёр бўлганида таркибга қайтсин.

У биз билан бирга эканидан хурсандман. Бу эса Златан – етук футболчи, «МЮ» – буюк клуб эканидан далолат беради. Жароҳатдан кейин у Европа футболи билан хайрлашиши мумкин эди, аммо у бундай қилмади. У юқори савияда ўйнашни истайди. Клуб учун курашиб, унинг сафида ўйнаш орқали жароҳат олган футболчи ўзи учун муҳим аҳамиятга эга эканини "МЮ" кўрсатиб берди. Мен клубдан ҳам, футболчидан ҳам розиман», – деди Моуриньо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:25, 26.08.2017.
Ўқилди: 5106 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.