"Лестер" клуби вакиллари АПЛ 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинга етиб бориш учун қизиқ йўл тутишди.
Daily Mail хабарига кўра, жамоа 170 км масофани автобусда 2 соатда босиб ўтишни истамади ва самолётда учиб, манзилга 15 дақиқада етиб борди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" - "Лестер" ўйини бугун соат 21.30да старт олади.