УЕФА президенти Александер Чеферин ҳужумчи Неймарнинг ПСЖ клубига ўтиши билан боғлиқ воқеаларга изоҳ берди.
"Биз барча трансферларни текширамиз, хусусан Неймарникини ҳам. Аммо мен ҳуқуқшунос эмасман ва ҳар хил миш-мишларга изоҳ бермайман.
Ҳозирча тегишли суриштирув ишлари ўтказилмади. Бироқ, шуни айтишим мумкинки, ҳеч бир давлат футболчини харид қилиши мумкин эмас" - деди Чеферин L'Equipe хабарида.