Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Олий лига. “Насаф” - “Олмалиқ” (превью)

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 7-9 сентябр кунлари мамлакатимиз стадионларида миллий чемпионатимиз ўйинлари давом эттирилади.

“Насаф” бу турда “Олмалиқ” жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Учрашув 8 сентябр жума куни “Марказий” стадионда соат 18:45да бошланади.

“Насаф” бу йилги чемпионатда 18та учрашув ўтказди. Шуларнинг ярмида ғалабага эришган. Икки учрашувда дуранг қайд этиб, қолган етти учрашувда имкониятни бой берган. Айни пайтда 29 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.

“Олмалиқ” жамоаси ҳам жорий чемпионатда 18та ўйин ўтказган ва етти учрашувда ғалабага эришган. Яна етти учрашувда дуранг қайд этиб, қолган тўртта учрашувда мағлуб бўлган. Ҳозирча улар 28 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасида боришмоқда.

“Насаф” - “Олмалиқ” учрашувини ФИФА рефериси Олим Толибжонов бошқаради. Олим Толибжоновга қанотларда Набийжон Рўзимов ва Александр Буровлар ёрдам беришади. Александр Лупашко эса захира ҳаками сифатида ишлайди. Учрашувда ҳакамлар ишини Алишер Абдуллаев назорат қилади. Мазкур учрашувга ПФЛ вакили сифатида Алексей Фролов ташриф буюради.

Олим Толибжонов Насафнинг бу йилги чемпионатдаги учрашувларини ҳали бошқарган эмас. Навбатдаги учрашув дастлабкиси бўлади.

“Насаф” ва “Олмалиқ” жамоалари, илк бор олий лигада 2008 йилги мавсумда куч синашган, у пайтда жамоанинг номи – ОТМК эди. Улар кейинги йилги мавсумдан бошлаб ўз номларини – “Олмалиқ”қа алмаштиришган. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўзаро илк учрашув Қаршида бўлган. Бунда кичик 1:0 ҳисобида Насаф ғалаба қозонган. Учрашувдаги ягона голни Зафар Холмуродов киритган.

Шу пайтгача мазкур жамоалар ўзаро 19 марта куч синашган. Шундан ўнта баҳсда “аждарлар” зафар қучишган, яна еттита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Иккита ўйинда олмалиқлик футболчилар ўз майдонида ғалабага эришишган.

Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 31:17. Устунлик “Насаф” жамоасида.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
08.08.2016. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:1
08.08.2015. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:0
07.11.2014. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:2
02.03.2013. “Насаф” - “Олмалиқ” 2:2
01.07.2012. “Насаф” - “Олмалиқ” 4:2

Қаршида бўлиб ўтган тўққиз ўйиндан еттитасида “Насаф” ғалаба қозонган. Икки учрашувда бир хил 2:2 дуранг ҳисоби қайд этилган. Кўриб турганингиздек, “Олмалиқ” жамоаси ҳанузгача Қаршида ғалаба қозона олмаган. Қаршидаги сўнгги дуранг натижа эса 2013 йили бўлган.

Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда мазкур жамоалар ўртасида энг йирик 4:0 ҳисоби, 2010 йили қайд этилган. Бу учрашувда Илҳом Шомуродов хет-трик муаллифи бўлган. Кенжа Тўраев эса битта гол киритган.

Виктор Кумиков бошчилигидаги “Олмалиқ” жамоаси мураббийлари, иккинчи давра олдидан ўз жамоаси таркибига олти нафар ўйинчини қўшиб олишди. Уларнинг уч нафари ҳужумчи, икки нафари ярим ҳимоячи ва бир нафари ҳимоячидир. Жумладан, аввал “Насаф” таркибида фаолият юритган ва кейинги йиллар хорижда тўп тепган, тажрибали футболчи Лутфулла Тўраев ҳам энди “Олмалиқ” аъзосига айланган.

Ўзингизга маълум, Виктор Кумиков ҳам “Насаф” клубида 2009-2010 йилги мавсумларда бош мураббий сифатида фаолият юритган. Виктор Балютович бошчилигидаги “аждарлар” 2009 йили ўз тарихида бешинчи марта бронза медалини қўлга киритишган эди.

Жамоа тўпурарлари

Айни пайтда тўпурарлар бўйича Насафда Драган Черан карвонбошилик қилмоқда. У ҳозиргача 10та гол киритган. Шулардан 2тасини пенальтидан киритган.

“Олмалиқ” жамоасининг тўпурари белорусиялик легионер ҳимоячиси Владислав Косминин ҳисобланади. Унинг ҳисобида 3та гол бор.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 7 сентябр пайшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Спутник қўрғонидаги ёшлар қароргоҳи майдонида соат 17:15да бошланади.

Барча футбол ишқибозларини ана шу учрашувларга таклиф этиб қоламиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 10:58, 06.09.2017.
Ўқилди: 2880 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.