Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ван Дамм ва Емельяненко Тошкентга келмайди

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида 9 сентябрь куни ўтказилиши кутилаётган микс-силат бўйича Asian Fight—2017 халқаро турнирининг машҳур меҳмонлари рўйхати ўзгарди.

Мусобақа ташкилотчиларининг «Дарё»га маълум қилишича, аввалроқ Тошкентга келиши айтилган Голливуд юлдузи, жанг санъати устаси Жан Клод ван Дамм ва россиялик Фёдор Емельяненко Asian Fight меҳмони бўлмайди.

Хабар беришларича, ван Дамм оғир бетоб қолган, шу боис Ўзбекистонга кела олмаслигини маълум қилган. Емельяненконинг келмаслиги сабаблари эса айтилмаган. «Жефф Монсоннинг келиши аниқ эди», — дейилади мусобақа ташкилотчилари томонидан тарқатилган хабарномада.

Ван Дамм ўрнига Голливуднинг бошқа бир актёр, жанг санъати устаси Стивен Сигал таклиф қилинган. «Сигал 8 сентябрдан 10 сентябрга қадар Тошкент шаҳрида турнир доирасидаги тадбирларда иштирок этади», — дейилади расмий хабарномада.

Россия эстрада гуруҳларидан бири «Лок Дог» эса мусобақанинг «мусиқий совғаси» сифатида эътироф этилмоқда. Шоу-дастурда бир қатор ўзбек эстрада юлдузлари ҳам қўшиқ айтиши кутилмоқда.

Аввалроқ катта шов-шувларга сабаб бўлган мусобақа чипталари 24 августдан сотувга чиқарилгани, чипталар секторига қараб 50 минг, 70 минг, 100 минг, 150 минг ва 300 минг сўмдан сотилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Қайд этишларича, мазкур халқаро мусобақа Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Пенчак-силат федерацияси ва Sunrise Entertainment компанияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда, UzMobile унинг бош ҳамкори саналади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:38, 06.09.2017.
Ўқилди: 9443 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик