Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

“Asian Fight-2017” Стивен Сигал иштирокисиз ўтди

Баҳо:
+-2 | -

Шу йилнинг 9 сентябрь куни пойтахтнинг “Бунёдкор” стадионида ASIAN FIGHT халқаро спорт турнири бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда Жан Клод Ван Дамм, Жеф Монсон ва Фёдор Емельянко каби жаҳон юлдузлари иштирок этиши кўпчиликда қизиқиш уйғотган эди.

Бироқ турнирга саноқли кунлар қолганида мазкур таниқли шахслар Ўзбекистонга кела олмаслиги маълум бўлди. Тадбир ташкилотчилари Жан Клод Ван Дамм бетоблиги туфайли кела олмаслиги, унинг ўрнига эса бошқа юлдуз яъни жанг санъати устаси Стивен Сигал ташриф буюришини маълум қилишди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, спорт турнири Стивен Сигалнинг иштирокисиз ўтди.

Спорт турнирида микс-силат йўналишидаги 8та жанг ўтказилди. Уларнинг еттитасида ўзбекистонлик спортчиларнинг қўли баланд келди.

Биргина енгил вазн тоифасидаги вакилимиз Улуғбек Умаров афғонистонлик спортчига техник нокаут эвазига имкониятни бой бериб қўйди. Қолган 7 нафар спортчилар мусобақаларда ғалаба қозонишди.

Дастлаб Айюбхон Камолов ҳиндистонлик Викашни муддатидан аввал партердаги устунлик эвазига таслим этди. Кейин эса худди шундай усул эвазига Исроил Расулов сингапурлик Муҳаммад Каирини енгди.

Ҳасанхон Баратов россиялик Михаил Колдоркинни мағлуб этди.

Жасур Мирзамуҳаммедовнинг рақиби кипрлик спортчи бўлди. Жасур иккинчи раундда Вартан Апарянни мағлубиятга учрата олди.

Аҳлиддин Мирзадавлатов эса қозоғистонлик спортчини биринчи раундда таслим этди.

ММА йўналишида жаҳон чемпиони Маҳмуд Мурадов озарбайжонлик Зия Мирзаев устидан ғалаба қозонди.

Спорт турнирида эстрада хонандалари ҳам чиқиш қилди. Нилуфар Усмонова, Шоира Отабекова, Нилуфар, Муниса Ризаева каби хонандаларнинг қўшиқлари томошабинларга аъло кайфият бахш этди.

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 13:31, 10.09.2017.
Ўқилди: 13105 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.