Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

ОЧЛ. «Шангхай СИПГ» ва Одил Аҳмедов пенальтилар серияси орқали ярим финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасида ярим финалга йўл олган иккинчи жамоа номи аниқ бўлди. Хитойнинг "Гуанжоу Эваргранд" ва "Шангхай СИПГ" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини ўта қизиқарли кечди.

Ёдингизда бўлса, Шангхайда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Аҳмедов жамоадошлари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Мана шундай йирик ҳисобдаги мағлубиятга қарамай, Сколари шогирдлари жавоб ўйинида матонат кўрсатишди. Биринчи бўлимда 2та, иккинчи бўлимда киритилган 2та гол натижасида "Гуанжоу" асосий вақтни 4:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Натижада Алиризо Фағоний қўшимча бўлимлар белгилади.

Қўшимча бўлимларда бир киши кам бўлиб ўйнаётган меҳмонлар битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Халк олис масофадан жарима зарбаси ажойиб тарзда голга айлантирди. Орадан кўп ўтмасдан мезбонлар пенальти орқали ҳисобни 5:1 кўринишга келтиришди.

ОЧЛ регламентида қўшимча бўлимларда киритилган гол "сафардаги гол" қоидасига киритилмаслиги боис, икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашди. Шу боис, жамоалар ғолиб номини пенальтилар сериясида аниқлашди.

"Гуанжоу"нинг илк зарбаси устунга тегиб қайтди. Қолган 9 футболчи ўз имкониятидан самарали фойдаланди. Жумладан, Одил Аҳмедов ҳам 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди. Пенальтилар серияси — 4:5, "Шангхай СИПГ" ярим финалда! Виллаш-Боаш жамоасига ярим финалда Япония клуби рақиблик қилади.

ОЧЛ, чорак финал, жавоб ўйини
"ГУАНЖОУ ЭВЕРГРАНД" - "ШАНГХАЙ СИПГ" - 5:1.
Асосий вақт - 4:0. Қўшимча бўлимлар - 1:1. Пенальтилар серияси - 4:5
Биринчи ўйин - 0:4

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:51, 12.09.2017.
Ўқилди: 14924 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [2984]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [2573]

Анри Ямалга айтган ҳазили учун танқидларга жавоб берди: «Мен унинг нафсониятига тегмоқчи эмасдим» [2532]

Карвахаль энг яхши шериги ва энг кучли рақибини айтди [2296]

«Реал» Мбаппенинг гаплари учун Хитой халқидан узр сўради [2100]

Гави «Барселона»дан бошқа топ-клубга ўтиши мумкин — ОАВ [2060]

«Реал» «Манчестер Сити» яримҳимоячисини сотиб олиши мумкин [1689]

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca [1557]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [1450]

Абдуқодир Ҳусановга Англия Лига кубогидаги ўйини учун қандай баҳо қўйилди? [1341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик