Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Массимилиано Аллегри: «Барселона»га бўш ҳудуд берилса, уни тўхтатиб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 1-тури доирасида бўлиб ўтган «Барселона»га қарши ўйин (0:3) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйинимиз ёмон чиқмади, аммо бундай ўйинларда имкониятлардан фойдаланишимиз керак. Рақиб бизни биринчи хатомизданоқ фойдаланди. Танаффусга 30 сония қолганида Мессини тўхтата олмадик, унга нисбатан фол ишлата олмадик.

Танаффусдан кейин Дибалада яхши имконият юзага келди, аммо «Барселона»га бўш ҳудуд берилса, уни тўхтатиб бўлмайди.

Ўтган мавсумда «Ювентус» Туринда ажойиб ўйин ўтказганди ва ўз имкониятларининг аксариятидан фойдаланганди. Энди эса Чемпионлар лигасининг янги мавсуми бошланди. Биз гуруҳ босқичини муваффақиятли бошламоқчи эдик, аммо уддалай олмадик. Энди «Олимпиакос»га қарши кечадиган кейинги ўйинда 3 очко олишимиз керак.

Биз бу ерга келиб, «Барселона» устидан ҳукмронлик қилишни режалаштирмагандик, аммо бизда гол уриш учун имкониятлар бўлди», – деди Аллегри.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:19, 13.09.2017.
Ўқилди: 9155 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик